UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  10 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4

Илёс Хайров дарвозабон ролида Янгиликлар

Илёс Хайров дарвозабон ролида

Миллионлар ўйини бўлмиш футболда бир қатор қизиқарли холатлар учраб туради.
Баъзида дарвозабонлар кутилмаганда ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ топилиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўяди. Айниқса бу захирадан тушиши мумкин бўлган уч нафар футболчи алмаштириб бўлинганидан сўнг, содир бўлса бошқа амплуадаги ўйинчи қўлқопларни кийишга мажбур бўлади.

Бундай холат биринчи лигада охирги пайтларда тез-тез учраб турибди. Аниқроғи бу борада “Хоразм” пешқадамликни қўлга олган. Гап шундаки, мазкур ҳафтада урганчликлар водийга сафар уюштирди. 5-турда “УзДонгЖу” билан ўйинда қайдномага атига бир нафар дарвозабон киритилганди. Чунки жамоанинг асосий посбони Ғайрат Ўдаев “Қўқон-1912”га қарши кечган баҳсда майдондан четлатилиши билан бирга 4та баҳсга дисквалификация ҳам қилинганди. Гарчи шундай бўлсада, “Хоразм”да билишимизча яна икки нафар дарвозабон бор. Лекин раҳбарият биргина посбон Равшан Жуманиёзовни водий сафарига жўнатган экан.

Бу эса ўз навбатида уларга қимматга тушди. Боиси “УзДонгЖу” билан баҳснинг иккинчи бўлим охирларида Жуманиёзов тўпни жарима майдони ташқарисида қўли билан қайтаргани учун бош ҳакам Анатолий Рубаков томонидан четлатилди. Бу пайтга келиб ҳимоячи Жасур Отажонов ундан либосни қабул қилиб, қўлқопларни кийдида, шартта ўзи дарвозабон вазифасини бажарди. Айтиш мумкинки, Отажонов айрим вазиятларда жамоаси жонига аро кирди. Фақат 89-дақиқага келиб, Жасур ўз дарвозасидан пенальтидан тўп ўтказиб юборди.

Урганчликларнинг кейинги турдаги ўйини ҳам водийда бўлиб, Уйчининг “Хотира-79” майдонига сафар уюштирар эди. Ушбу ўйинга дарвозабонсиз борган “Хоразм” ушбу муаммони ярим ҳимоячи Илёс Хайров эвазига бартараф этди. Мухлисларга “Бухоро”, “Гулистон” каби жамоалардаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган Хайров “Хотира-79”га қарши кечган баҳсда дарвозабон сифатида ҳам бемалол ўйнай олишини исботлади. Айтишларича яқинда фарзандлик бўлган Илёс аслида “УзДонгЖу” билан ўйинга келган таркибда йўқ эди. Кейинчалик уни Уйчи жамоасига қарши учрашувга таклиф этишган ва зудлик билан футболчи водийга етиб келган.
Бутун ўйин давомида посбон сифатида ҳам ўзини кўрсата олган Хайров учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида, ўз дарвозасидан 2та тўп ўтказиб юборди ва “Хоразм” якунда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди, 3:3.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика