UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  5 16:49"Машъал" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  2 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  4 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  3 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  12 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4

Илёс Қурбонов: "Аввал айтганимдек, "Металлург" Суперлигадан тушиб кетмаслиги керак эди" Янгиликлар

Илёс Қурбонов: "Аввал айтганимдек, "Металлург" Суперлигадан тушиб кетмаслиги керак эди"

Суперлиганинг охирги йўлланмаси учун "Олимпик" ва "Металлург" жамоалари куч синашди.

Беллашув 2:1 ҳисобида бекободликлар фойдасига ҳал бўлди. Учрашувдан кейин жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг биринчи қисмида Илёс Қурбонов иштирок этди.


"Барчага ассалому алайкум. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, охирги тўрт, беш, олтита турнинг барчаси финалдек бўлди. "Бунёдкор"дан бошланиб, ОКМК, "Сурхон", "Насаф" ва бугунги беллашув ҳам финал эди. Аввал ҳам айтганимдек, биз майдонга финалдек чиқишимиз керак эди. Ҳар бир очко биз учун муҳим эди. 

Рақибни яхши билардик. Бизнинг режамиз бўйича юқорироқдан прессинг қилишимиз керак эди — уддаладик деб ўйлайман. Жуда кўп бор уларнинг дарвозасига яқин зоналарда тўпни олиб қўйдик. Қайсидир паллаларда совуққонлик етишмади, иккинчи бўлимда эса қайсидир вазиятларда майдон ҳолати бизга панд берди. Вазиятлар кўп бўлди. Ҳақли ғалабага эришдик.

Аввал айтганимдек, "Металлург" Суперлигадан тушиб кетмаслиги керак эди. Буни 6 тур олдин айтиб ўтгандим. Биз бу жойга лойиқ эмасмиз. 

Ўйлайманки, олдимизга қўйган вазифани бажардик. Бунинг учун болаларга раҳмат айтаман, охиригача ўйнашди, курашишди", - деди Илёс Қурбонов.

Мавсумни 2:1 ютиб туриб, 2:2 ҳисобида дуранг билан бошладик. Тўғри, бизда қайсидир маънода психологик жиҳатдан қўрқув, босим бор эди. Ҳар бир хато учун қўрқардик. Мавсум охирида 3-4 та тур қолганида бош мураббий бошқа клубдан таклиф бўлиб, кетиб қолди. Мен бу жамоада узоқ йиллардан буён ишлайман. Жамоани бошқа мутахассис мендан яхшироқ билмасди. Сабаби мен етти, саккиз, ўн йилдан буён клубдаман. Мени қилган ишим, вазифам йигитларга ишонч бериш эди. Билардим, йигитлар яхши футбол ўйнашини. Сабаби ҳар бир футболчимиз малакали ўйинчилар деб ўйлайман. Уларга фақатгина психологик жиҳатдан ишонч бериш муҳим эди. Қўлимдан келди, буни уддаладим ва "Сурхон", "Насаф"га қарши ҳал қилувчи, жуда қийин ўйинлар бўлди. Эътибор қилган бўлсаларинг, биринчи даврада ҳам айнан шу "Олимпик", "Насаф" ва "Сурхон"га қарши ўйинларда бошқарув менинг қўлимда қолиб кетганди. Ўшанда Веско Стешевич ишдан олинганидан кейин. 

Мен учун "Насаф", "Сурхон" янгилик эмас эди. Уларнинг қандай ўйнашини, қандай ҳимояланиб, қандай ҳужум қилишини билардим. Эътибор берган бўлсангиз, биринчи даврада ҳам биз "Насаф"га ҳеч қандай имконият қолдирмагандик. Айтмоқчиманки, биз ўз майдонимизда чемпионни ютишимиз тасодиф эмасди. Истаган мутахассис ўша баҳсни таҳлил қилиб кўриши мумкин, биз ўйин томонидан "Насаф"га имкон бермагандик.

Айтиб ўтганимдек, бу йил жамоамиз учун оғир ўтди. Омадсиз стартдан кейин анча қийналдик. Тўғри айтдингиз, 14 та дуранг ўйнадик ва бугун ўша дуранглар бизга ас қотди. Ўша баҳсларда дуранг эмас, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Натижада, жамоа тақдири анча олдин ҳал бўларди. 

"Қўқон-1912" ўйинига келсак — оддий жамоа эмас. Яхши легионерлар бор, олий лигада тўп тепган футболчилар бор. Бу йил бизда ПРО-Лигада оддий жамоалар йўқ. ПРО-Лигадан тўртта жамоа олий лигага йўлланма олиши шунчаки эмас. Бу оддий ҳолат эмас. Ўша "Бухоро", ўша "Машъал", ўша "Қўқон". Тушуняпсизларми, улар ёмон жамоа эмас. 

Қўқонда ўйинга кўрсатма бошқача эди. Биз кўпроқ тўпни назорат қилишимиз керак эди. Лекин биз кўпроқ рақибнинг ўйинига мослашиб қолдик. 75 ёки 77 дақиқада битта стандарт, бурчак тўпидан гол уриб кетишди. Назоратни йўқотиб қўйдик. Пенальтилар серияси эса ўша ерда ҳам айтиб ўтдим, бу психология ва омад. Омад ўшанда "Қўқон"га кулиб боқди. 

Кейинги йил бўйича ҳали режа тузганимиз йўқ. Чунки асосий вазифамиз — Суперлигада "жон сақлаб қолиш" эди. Кейинги йилга қайси мутахассис келишини раҳбарият ҳал қилади. Охирги турларда менга ишониб, жамоани топширишди. Мен ўзимни "Металлург" учун, Бекобод учун қўлимдан келганини қилдим. Хурсанд бўлганим, йигитлар мен нимани истаётганимни тушунишди,    менга қулоқ солишди ва биз шу натижага эришдик. Қолганини раҳбарият ҳал қилади".



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика