Илья Ильин: “Дастлабки ўйиндаги вазифамизни бажардик”

Narzulla Saydullayev
28 мар 2016
Мамлакат кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашувдан кейин қўқонликлар аъзоси Илья Ильиннинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик:

- Бугунги ўйин тенг курашлар остида кечди. Хавфли вазиятларни юзага келтириш борасида гап кетганида, бу борада наманганликларга кўпроқ имконият бўлди. Шундай бўлсада, омадимиз чопиб ғалаба қозондик. Ютуқда, дарвозабонимизнинг ҳиссаси катта бўлганлигини алоҳида эътироф этган бўлардим. Учрашувдан олдин мураббийимиз айтган барча режаларни 85-90 фоиз даражада амалга ошира олдик деб ўйлайман.

Умуман олганда ўйинга муносиб тарзда тайёргарлик кўргандик. Майдонда иккинчи рақамли жамоа сифатида тўп сурган бўлсакда, олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Бошҳа учрашувлардаги каби Наманганга ҳам ғалабани кўзлаган ҳолда келгандик. Кубок мусобақасининг ушбу босқичидан ғолиб номи икки ўйин натижасига қараб аниқланади. Дастлабки учрашувдаги асосий вазифамиз рақиб дарвозасига ҳеч бўлмаганда бир бор ишғол қилиш билан бир қаторда дарвозамиз дахлсизлигини таъминлашдан иборат эди. Кубокда узоқроққа бориб, мухлисларимизни хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Ҳар бир ғалабадан кейин эса ишончимиз ортиб бормоқда. Ғалабалар орқали бир-биримизни руҳимизни кўтариб, яхши натижалар сари интилмоқдамиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia