UZ

Сўнгги янгиликлар

18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  2 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  5 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  0 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  0 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  11 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  51 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2

Илья Ильин "Бухоролик мухлислардан узр сўрайман" Янгиликлар

Илья Ильин "Бухоролик мухлислардан узр сўрайман"

Куни кеча Зарафшоннинг "Қизилқум" ҳимоячиси Илья Ильиннинг "Бухоро"га қайтиб келганлиги ҳақида хабарлар тарқалиб кетган эди.
Ҳақиқатан ҳам Ильин ҳозирги кунга келиб "Бухоро" сафида машғулотлар олиб боряпти.

Ҳали у жамоа билан шартнома имзолаганича йўқ.

Ильиннинг "Бухоро"га қайтишини мухлислар турлича қабул қилишди. Кимдир келганини яхши деган булса, кимдир ёмон деди. Диққатимизни тортган нарса бу "ёмон" дейишаётган аудитория жуда ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда.

Бунинг сабаби: Ўтган йилги мавсумда "Бухоро" Зарафшонда меҳмон бўлганди. Ўшанда учрашувнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар гол киритиб ғалаба козонгандилар. Ўшанда голли пас муаллифи айнан Илья Ильин бўлганди.

Голни нишонлаш мақсадида Ильин Бухородан ташриф буюрган 100 га якин мухлис ўтирган трибуна томон югуриб келиб мухлисларга нисбатдан хурматсизлик қилди.

Орадан шунча вақт ўтган бўлсада, бухоролик мухлислар бу воқеани эсдан чиқарганлари йўқ ва сайтимизда кўплаб Ильинга қарши фикрлар билдирилмоқда.

Воқеанинг бундай тус олишини кўрган Ильянинг ўзи бизга мурожаат қилиб, бўлиб ўтган воқеалар тўғрисида ўз фикрини билдирди:

"Бўлиб ўтган воқеа ҳамон эсимда. Тўғрисини айтсам мен ҳали-ҳануз ўзимни кечиролмаяпман бу қилмишим учун. Ўшанда мен "Бухоро"ни тарк этганимга кўп вақт бўлмаганди. Мени "Бухоро" жамоасидан нима сабабдан четлатишганликларини тушунолмай, асабий тарзда юргандим. Ўша вазиятда мен мухлисларга қаратиб бу ишни қилмоқчи эмасдим, беҳосдан шундай бўлиб қолди. Мен бу ишни бошқа маънода қилдим, лекин мухлисларга умуман ғаразим йўқ эди. Мен ҳам инсон, инсон баъзида хато қилиб туради, ўша куни мен хато қилдим ва жуда-жуда афсусдаман. Аслида мен бухороликларга хурматим жуда баланд. Ўзим бухороликман, Бухоро мухлисларини жуда яхши биламан. Улар яхшига яхши, ёмонга ёмон!

Сайтингиздан фойдаланган ҳолда мен барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Мени кечиринглар, бебошлик қилиб қўйдим. Ваъда бераман, бунга ўхшаш ҳолат бошқа қайтарилмайди. Менда ўз айбимни ювиш учун имконият пайдо бўлди, майдонда бухоролик мухлислар хурмати бор кучимни бериб ҳаракат қилишга ваъда бераман" - деб ўз фикрини якунлади Илья Ильин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика