

"Жуда хурсандмиз. Ичимиздаги ҳиссиётларни айтиш жуда қийин бўлмоқда.
Иккала жамоа учун ҳам оғир бўлди. Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Вазиятларда совуққонлик етишмади. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйин кўрсатамиз деб ўйладик. Тан олиш керак, барчаси 50га 50 бўлиб кетди. Тўп дарвозамиз яқинида бўлганида омадимиз келди.
Барча мухлислар требл ҳақида гапирди. Шу сабабли босим жуда ошиб кетди. Биз эса вазиятдан чиқиб кета олдик", - деди "шаҳарликлар" сардори.



