UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  4 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  5 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  2 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  13 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  7 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  7 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  2 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0

Илҳом Шарипов: "Пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди"

«Динамо» - «Хотира-79» (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Илҳом Шарипов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин борасида фикрларингиз?

- Ҳаво ҳарорати анча иссиқ бўлганлиги учун икки томон ҳам жуда кўп тер тўкди. Бугунги рақибимиз голлар уриш бобида биздан кучсиз эмас, таркибида ҳам Олий Лигада тўп сурган йигитлар борлиги боис ҳурматга сазовор рақиб эди. Осон кечмаган баҳсда ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

- Яқинда сафга қайтган Азамат Бобожонов бугунги учрашувда ҳатто захира ўриндиғидан ҳам ўрин олмади. Бунга сабаб нима?


- Азамат яқинда Универсиада мусобақасидан қайтиб келганди. Аммо оилавий шароитларига кўра, Нукусга қайтиб кетди. Кейинги ўйинларимиздан у сафга қайтади.

- «Динамо» кетма-кет 10-ғалабага эришиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. Барчаси ўзингиз истагандек режа асосида кетмоқдами?


- Рақобатчиларимиз билан орадаги фарқимиз катта эмас, шу боис пешқадам эканлигимиз ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Тўғри, кўзлаганимиздек айни дамда биринчи ўриндамиз ва мақсадимиз – Олий Лигага чиқиш учун курашаяпмиз. Аммо, ўйинимиз борасида янада ишлашимиз, кўпроқ гол уриб, камроқ гол ўтказишимиз ва уйимизда барча рақибларни мағлуб этиб, сафардан ҳам имконқадар ғалабалар билан қайтишимиз керак. Турдан-турга рақобатчиларимиз билан орадаги фарқни янада каттароқ қилишимиз керак. Ўшанда барчаси режадагидек кетмоқда, дейиш мумкин бўлади. Ҳозир пешқадам бўлсакда, қийин учрашувларимиз ҳали олдинда.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика