UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  1 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  13 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  4 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  16 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  118 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0

Илҳом Шарипов: "Мухлисларимиз "Динамо"нинг олий лигага қайтишини интизорлик билан кутишганди" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Мухлисларимиз "Динамо"нинг олий лигага қайтишини интизорлик билан кутишганди"

«Динамо» - «Ёзёвон-Лочинлари» (4:1) учрашувидаги ғалаба эвазига Самарқанд клуби муддатдан олдин Олий Лига йўлланмасига эга чиққач, учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Илҳом Шариповнинг таассуротлари билан қизиқдик.


- Илҳом ака, аввало Олий Лига йўлланмаси билан табриклаймиз. Ўйинда натижа йирик бўлсада, баҳс осон кечгани йўқ, шундай эмасми?


- Табрик учун раҳмат! Чиндан ҳам Самарқанд аҳли Олий Лигага тезроқ қайтишимизни интизорлик билан кутганди. Мавсум якунланишига уч тур қолганда олдимизга қўйилган энг асосий вазифани бажарганимиздан хурсандмиз. Минглаб мухлисларимиз, футболчиларимиз, бизни қўллаб-қувватлаб турган раҳбариятимиз ва клубнинг ҳар бир ходимини табриклайман.

Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, бугун йирик ҳисобда ғалабага эришган бўлсакда бу осон кечгани йўқ. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаб, ҳақли ғалабага эришдик.

- Мураббийлик фаолиятингизни айнан «Динамо» бош мураббийи сифатида бошладингиз ва дастлабки мавсумдаёқ жамоани Биринчи Лига ғолиби сифатида Олий Лигага олиб чиқдингиз. Таассуротларингиз қандай бўлди?

- Мураббий сифатидаги илк мавсумдан кўнглим тўлди. Ҳар ҳолда Биринчи Лигада бўлсада, бу ўзига хос қизиқарли, машаққатли бўлди ва олдимиздаги вазифани бажардик. Мен учун яна бир муҳим жиҳати «Динамо» сафини 90 фоиз самарқандлик ёш футболчилардан ташкил этганимиздир. Чемпионатда жиддий кураш кечиб, бешта клуб Олий Лига йўлланмаси учун кураш олиб борди ва якунда маррага биринчи бўлиб етиб келганимиз жуда ёқимли.

- Кейинги учта ўйин жамоа учун амалда ҳеч нарсани ҳал этмайди…


- 5 ноябрь кунги «Цементчи»га қарши ўйин Самарқанддаги сўнгги ўйинимиз бўлиб, баҳсдан кейин чемпионатнинг ёпилиши маросими ўтказилади. Шундай экан, мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозонишимиз шарт. Қолган икки ўйинимизда ҳам асосан ёш футболчиларга имконият берсакда, ижобий натижа учун курашамиз. Кейинги йил учун ҳам тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз, жамоа сафини кучайтириш, таркибда кимларни олиб қолиш, кимлар билан эса хайрлашиш ҳақида ўйлашимиз керак, футболда бусиз бўлмайди. Сўзим якунида шанба кунги «Цементчи»га қарши ўйинимизга барча ишқибозларимизни таклиф этиб қоламан.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика