UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   2 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  69 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  35 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  8

Илҳом Шарипов: "Имконият бор экан, охиригача курашамиз" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Имконият бор экан, охиригача курашамиз"

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг душанба куни эълон қилган қарори айниқса, лигада қолиш учун кураш олиб бораётган Олий Лига клублари мураббийларининг ҳам ҳайратига сабаб бўлди.

Бу борада «Динамо» клуби бош менежери Илҳом Шариповнинг ҳам фикрини билишга қизиқдик.

«2018 йилда Олий Лигада 12 жамоа қолдирилиши борасидаги қарор биз учун ҳам кутилмаган қарор бўлди. Бунга қарши эмасмиз, аммо қарор 2018 йилги мавсумдан кучга кирса, мақсадга мувофиқ бўларди. Олий Лига якунланишига тўрт тур қолганида эълон қилингани бир қатор клублар сингари бизларни ҳам қийин вазиятга туширди. Сабаби биз ЎФФ Регламенти асосида иш юритаётгандик. Қолаверса, бирданига тўрт жамоанинг лигадан олиб ташланиши ўша вилоят, шаҳарлар шарафини ҳимоя қилаётган ҳудудни катта футболсиз қолдириши мумкин.

Шунга қарамай, ҳозирда ҳам лигада қолиш учун имкониятимиз бор экан, охиригача кураш олиб борамиз. Кўриб турибсиз, футболчиларимиз ҳам вазиятни тушунган ҳолда катта иштиёқ билан машғулотларда иштирок этишмоқда. Клуб тақдирига бефарқ бўлмаган мухлислар ҳаттоки машғулотларимизни ҳам кузатишга келишади. Самарқандлик минглаб мухлислар учун ҳам «Динамо»ни Олий Лигада олиб қолиш учун бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз» - дейди Илҳом Шарипов.

Маълумот учун, айни дамда «Динамо» 29 очко билан Олий Лигада 12-ўринда бормоқда. Лигада қолиш имкониятини берувчи 11-ўринда эса 30 очко билан «Қизилқум» жой олган.

«Динамо»нинг қолган турлардаги ўйинлари:

Олий Лига. 27-тур

4 ноябрь (шанба). Навоий.


«ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО»

Олий Лига. 28-тур

8 ноябрь (чоршанба). Самарқанд


«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ»

Олий Лига. 29-тур.

19 ноябрь (якшанба). Самарқанд


«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ»

Олий Лига. 30-тур.

25 ноябрь (шанба). Муборак.


«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО».

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика