UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  0 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  1 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   12 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  41 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   37 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  6 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  54

Илҳом Шарипов: "Динамо"нинг асосий вазифаси олий лигага қайтиш" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Динамо"нинг асосий вазифаси олий лигага қайтиш"

«Динамо» - «Норин» (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг «Динамо» бош мураббийи Илҳом Шарипов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аввало, бугун жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Айнан уларнинг ёрдами ҳам мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишимизга сабаб бўлди. Бугун очилиш учрашуви эканлиги боис ҳаяжон сезилди. Ўйин борасида эса рақибдан устун эканлигимизни кўрсата олдик. Жуда кўп хавфли вазиятлар ярата олган бўлсакда, самарадорлик борасида ҳали анча ишлашимиз керак эканлиги кўриниб турибди. «Динамо»да иш бошлаганимга бир ой вақт бўлди. Жамоа таркиби энди шаклланмоқда. Ушбу футболчилардан умидим катта. Умид қиламанки, жамоамиз билан асосий вазифа бўлмиш Олий Лигага чиқишни уддалаймиз» - дея гап бошлади «Динамо» бош мураббийи.

- Бугунги таркибдан асосий ҳужумчилардан бири Виктор Клишин ўрин олмаганлиги сабаби нимада?

- Ёзёвондаги 2-тур учрашувида Клишин жароҳат олганди. Тиббий текширувдан сўнг унга 10 кунга дам беришга қарор қилдик.

- Азамат Бобожонов ўйинни жуда барвақт якунлади. Унинг жароҳати қай даражада?

- Бобожонов ҳам оёғидан жиддий жароҳат олганга ўхшайди. Бугун у тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг, эртага футболчининг ҳолати аниқланади.

- «Динамо»нинг ҳозирги таркиби билан жамоанинг Олий Лигага чиқа олишига қай даражада ишонасиз?

- Жамоамиз таркиби анча ёш ва тажрибали футболчилардан иборат. Бу таркибда катта салоҳият борлигини кубок учрашувлари ва йиғин давомида гувоҳ бўлдим. Ўйинимиз турдан-турга шаклланиб бораверади. Кўрамиз, балки иккинчи даврада таркибни янада кучайтирармиз. Ҳозирда эса бугунги таркиб билан ҳам Олий Лигага чиқиш учун курашамиз. Чунки мен ўз шогирдларимга ишонаман.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика