UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   0 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  0 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  30 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  1 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  49 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68

Илҳом Мўминжонов: "Йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда жамоамиз аъзолари ва "Нефтчи" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Очколар жамғаришда давом этамиз. Албатта бугун қийин ўйин бўлди, ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ. Йигитлар ўйин давомида берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Бугунги ўйин билан биринчи босқич якунига етди. Эртага 2-босқичга қуръа ташланади. Шундан келиб дастлабки рақибларимизни билиб оламиз.

- "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ўз интервьюларидан бирида "Истиқлол" стадиони майсалари ва холатини салбий баҳолади. Бу ҳақида фикрингиз қандай? 

- "Истиқлол" стадионида уй ўйинларимизни, шунингдек машғулотларни ўтказаяпмиз. Стадион раҳбарияти ва ходимлари майдон майсаларини мукаммал холатга келтириш бўйича ишлашмоқда.

- Катта эҳтимол жамоангиз Суперлигага яқин турибди. Агар Суперлига йўлланмаси қўлга киритилса "Истиқлол" стадиони майсалари юқори лига ўйинларига қадар шай холатга келадими?

- Албатта тайёр бўлади. Ҳозир бу борада ишлар олиб борилмоқда. Майдон майсаси 7-8 аввал қўйилган экан. Ҳозир бу борада ишлар жадал суръатда давом этмоқда.

- Мухлислардан келган саволлар. Достон Тошматов нега майдонга тушмаяпти? Шунингдек, "Нефтчи"нинг U-18 жамоасидан асосий таркибга мос футболчилар борми?

- Достон Тошматовнинг иқтидорига шубҳа йўқ. Лекин ҳозир бизда ҳужум чизиғида рақобат кучли. Достон бизга керак ва албатта кейинги ўйинларда майдонга туширамиз. 

"Нефтчи"нинг U-18 жамоаси ўзи иштирок этаётган чемпионатда бежизга биринчи ўринда кетаётганлари йўқ. Албатта ёшлар жамоамиз таркибида маҳоратли футболчилар бор. Биз уларни босқичма-босқич асосий таркибга жалб этиб борамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика