UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  0 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  6 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  17 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  24 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2

Илҳом Мўминжонов: "Хоразм" билан ўйин қийин бўлиши олдиндан кутилганди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Хоразм" билан ўйин қийин бўлиши олдиндан кутилганди"

Про лиганинг 14-тур қолдирилган "Хоразм" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов фикрларини билдириб ўтди.





"Қийин ўйин бўлишини кутган эдик. "Хоразм" Про лигада ўз майдонида ютқазмаган жамоалардан бири эди. "Динамо", "Бухоро", "Олимпик"га мағлуб бўлмаганди. Таркибида сифатли футболчилар борлигини билардик. Шунга қарамасдан якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи вакилларимиз яхши ҳаракат қилишди. Ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олдик. "Бухоро" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

"Хоразм" биринчи голга қадар олдинги баҳсларда эҳтиёткорлик билан тўп тепаётганди. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Стандарт вазиятдан гол урганимиздан сўнг рақиб очилишни бошлади. Бунга қадар 5та ҳимоячи билан ўйнаётганди. Мана шу паллада ўз ўйинимизни йўқотмасдан позицион ҳаракатларимизни кучайтирдик.

Ҳозирда мақсадимиз Суперлигага чиқиш. Шундан сўнг қолган масалаларни кўриб чиқамиз",- дейди Илҳом Мўминжонов. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика