UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  60 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  11 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Илҳом Мўминжонов: "Пахтакор" ва "Бунёдкор"дан икки нафар ёш футболчини кузатаяпмиз" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Пахтакор" ва "Бунёдкор"дан икки нафар ёш футболчини кузатаяпмиз"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Бугунги ўйинга шогирдларимиз билан астойдил тайёргарлик кўрдик. "Истиқлол" сафида бир қатор иқтидорли футболчилар ўйнайди. Шу сабаб рақибни жиддий ўрганиб чиқдик. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасига қадар юқори прессинг эвазига иккита гол киритдик. Жамоамиз ўйини биринчи бўлим охирларига келиб бир оз сустлашди. Шундан келиб чиқиб рақибимиз тўпни кўпроқ назорат қила бошлади. 

Иккинчи бўлимда яна ўз ўйинимизни намойиш этишни бошладик. Хавфли вазиятлар, рақиб дарвозасига тўп киритиш учун имкониятларимиз юзага келди. Гарчи иккинчи бўлимда гол киритмаган бўлсак ҳам биринчи бўлимда рақиб дарвозасига киритилган иккита тўп бизга якунда ғалаба келтирди. Мазкур ғалаба билан "Нефтчи" клуби раҳбарияти, футболчилар ҳамда жамоамиз мухлисларини табриклайман.

- Абдул Азиз Юсупов ва Отабек Зокировларнинг майдонга тушмаётганликлари сабаби нима?

- Клубда жами 25 нафар футболчи рўйхатдан ўтган. Ўйлашимча, барча футболчилар бир хил савияга эга. Ҳозир биз жисмонан ва руҳан тайёр футболчиларни майдонга тушираяпмиз. Ҳали чемпионат учрашувлари олдинда, Зокиров ва Юсуповлар ҳам албатта бизга ёрдам беришади. Бугун Шерзод Каримов бир оз бетоб эди, у ҳам навбатдаги учрашувларда бизга ёрдам беришига ишонамиз.

- Сўнги икки тур мобайнида жамоангиз тезкор гол киритишнинг уддасидан чиқди. Сиз томондан берилган кўрсатма шундай эдими?

- Биринчи турда "Олимпик" жамоасига қарши ўйинда ҳам ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўша ўйинда 30-минутдаёқ 3:0 ҳисобга эришсак бўларди. Биз машғулотларда юқори прессинглар устида ишлаяпмиз. Тўп рақибга ўтганида прессинг эвазига қайтариб олишни мақсад қилганмиз. Бу машғулотларда тайёрланган услуб. Бугунги ўйинда ҳам 70-80 дақиқаларда яна гол киритсак бўларди. Футболчиларимиз жисмонан кучли, чарчаб қолишмаяпти. Афсус бугун легионер ҳужумчимиз Марко Обрадович гол кирита олмади. Бугунги ўйинда 6:0 ёки 7:0 ютсак ҳам бўларди. 

- Ҳозирги таркиб билан Суперлигага чиқишга ишонасизми? Ёки давралар оралиғида таркибни янада кучайтириш мақсади борми?

- Биз ушбу футболчилар билан Суперлигага чиқишни мақсад қилганмиз. Ҳали вақт кўрсатади. Ҳозирча ушбу футболчиларнинг ўйинларидан қониқаяпмиз. Ёрдамчи мураббийларимиз "Пахтакор" ва "Бунёдкор"дан икки нафар ёш футболчиларни кузатишмоқда, балки уларни таркибга жалб этармиз.




Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика