UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:05CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  26 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  53 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи" ва "Навбаҳор". Қандай ўзаро боғлиқ факт бор?" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Нефтчи" ва "Навбаҳор". Қандай ўзаро боғлиқ факт бор?"

Бугун Про-лигада 19-тур учрашуви бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Бухоро"нинг "Нурафшон" жамоасига қарши майдонга чиқиб 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

Ўйин якунида сайтимиз мухбири Бекзод Толибов ва Фарғона жамоаси бош мураббийи Илҳом Мўминжоновлар ўртасида кичик диалог юзага келди. Ҳозир норасмий тарзда ўтказилган мазкур диалогни тўлалигича эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Илҳом ака, бугун "Нефтчи" ўз майдонида мавсумнинг сўнгги учрашувини ўтказди. Мухлислар бугун жамоадан фақат ғалаба кутишганди, якунда қайд этилган дуранг натижанинг сабаби нима?

- Матбуот анжумани давомида айтиб ўтдим, биз Про лига чемпионлигини муддатидан аввал ҳал этиб улгурдик. Шу сабабдан 3-4 нафар тажрибали футболчиларга дам берган ҳолда бугунги учрашувда асосан ёш ва ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият бердик. Дарвозамиз томон икки марта пенальти белгиланди. Биринчисини Машҳур Муҳаммаджонов маҳорат эвазига қайтарди. Афсус, ҳимоячимиз ўйиннинг сўнги дақиқаларида ўта қўпол хатога йўл қўйди, яъни тўпни қўли билан ўйнади. Натижада иккинчи пенальтидан гол ўтказиб юбордик.

- Мавсум юзасидан мухлисларга нималарни айтган бўлардингиз?

- Албатта, бутун чемпионат давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни бмлдираман. Қизиқ факт шуки, биз мавсум давомида ўз майдонимизда ўтган биронта ўйинда ютқазмадик. Айтиш жоиз бўлса, буни ҳам эътиборга олиш зарур, "Навбаҳор" мухлислари ҳам яхши билишади, жамоада бош мураббий сифатида ишлаган вақтимда уйдаги ўйинларда бирорта мағлубият қайд этилмаган, дейди Илҳом Мўминжонов сайтимиз мухбири билан ўзаро суҳбатда.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика