UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЖЧ битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  0 23:58Шквирин "Андижон"да  1 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  3 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  16 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  15 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2

Илҳом Мўминжонов: “Иньяц билан шартномани бекор қилдик” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Иньяц билан шартномани бекор қилдик”

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва жамоа ҳужумчиси Азамат Алланиёзовлар қатнашишди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Чиройли ўйин бўлди. Ҳисоб бунданда йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Афсуски, шогирдларим яратилган хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Шу сабабли 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан чекландик. Ушбу ғалаба билан ўйингоҳга келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизни табриклаймиз. Футболчиларимиз мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни бажариб, чиройли ютуққа эришганимиз учун уларга каттакон раҳмат айтаман.

- Турғунбоевнинг йўқлигида “Навбаҳор”нинг ўйини мазмунлироқ кўринди. Бунга қандай қарайсиз?


- Йўқ. Азизбек Турғунбоевнинг таркибда йўқлиги билинди. Турғунбоев бугунги кунда жамоамизнинг етакчи футболчиси. Кейинги учрашувларда Азизбек майдонга тушади ва янада чиройлироқ ўйинлар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Аслини олганда унинг майдонда йўқлиги сезилди. “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Рақибнинг сўнгги икки ўйинини кўрганиб чиқиб, шунга мослаб, тактика танлагандик. Бир сўз билан айтганда, қўқонликларнинг нозик ва кучли жиҳатларидан хабаримиз бор эди. Йигитлар якунда ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалашди, яъни улар кўрсатмаларимизни юз фоизга бажаришди.

- Сулаймоновга биринчи бўлимда кескин эътироз билдирдингиз. Бу ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлса керак?


- Ҳар бир мураббийда бу каби ҳиссиётлар бўлади. Сардор 60 дақиқа давомида ўз меҳнатлари туфайли гол уриш учун тўртта имкониятга эга бўлди. Шу сабабли унинг гол уришини истагандим. Ҳиссиётларимни футболчимиз яхши билади. Нима бўлган тақдирда ҳам яхши ўйин кўрсатди. Лекин, ҳужумчилардан фақат гол талаб қиламан.


- Жамоадаги ўзгаришлар хусусида ҳам икки оғиз фикр билдирсангиз...


- Учрашув якунига етгач, сербиялик ҳужумчи Ненад Иньяц билан тузилган шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилдик. Футболчи бугун жамоа билан хайрлашди. Ўтган вақт давомида Иньяц жамоамизга ёрдам берди. Шу сабабли, клуб раҳбарияти ва жамоа аъзолари номидан унга каттакон раҳмат айтамиз. Футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз. Режамизга кўра, жамоага янги футболчиларни таклиф этамиз. Уларни айнан ким эканлиги ҳозирча сир.

- “Навбаҳор”га келганингиздан буён “водий дерби”ларида ғалаба қозона олмаётгандингиз. Бугунги учрашув олдидан қандайдир босим сезилмадими?


- Ҳеч қандай босим бўлгани йўқ. Олдин ҳам айтганимдек, ҳар бир учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир рақибни мураббийлар штаби билан синчковлик билан ўрганиб чиққан ҳолда тактика танлаймиз. Бугун ўйлаган режаларимизни амалга ошириб, йирик ғалабани тантана қилдик. “Қўқон-1912” жамоасига кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

Азамат Алланиёзов (“Навбаҳор” ҳужумчиси): - Авваламбор мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бош мураббиймиз томонидан берилган кўрсатмаларни ортиғи билан уддаладик, деб ўйлайман. Йигитлар билан бирдамликда ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилганимиз сабабли, ишончли ғалабани қўлга киритдик.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика