UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Илҳом Мўминжонов: "Фарғона аҳлини чемпионлик билан табриклайман" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Фарғона аҳлини чемпионлик билан табриклайман"

Про-лиганинг 21-тугридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалаба билан Фарғона аҳлини табриклайман. Жамоамиз аъзолари, футболчилар ва мураббийлар штабига ғалаба муборак бўлсин деб қоламан. Гувоҳи бўлганинглардек, Про-лига чемпионлигига осонликча эришмадик. Биз ҳар бир учрашувда охирги ўйин каби жанг қилдик. Охирги қадам қийин бўлишини билардик, йигитлар билан бу борада гаплашгандик.

Шерзод Каримовга каттакон раҳмат айтаман, у иккинчи бўлимда захирадан қўшилиб ўйинни ўзгартира олди. Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман, биз биргаликда раҳбарият томонидан қўйилган вазифани бажара олдик. Олдиндаги 3 та тур ўйинларида ҳам ғалаба учун астойдил ҳаракат қиламиз.

- Илҳом ака, бугун "Нефтчи"нинг ўйини у қадар қовушмагандек кўринди. Нима деб ўйлайсиз, бунга майдон холати сабаб бўлдими?

- Ҳозир гапириб ўтдим, бизда охирги қадам қолганди. Бу холат ўз таъсирини кўрсатди. Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади, лекин иккинчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Чемпионлик ўйини шунақа бўлади, охирги ўйинда ҳаяжон жуда кучли бўлади. Аллоҳ бизни қўллади ва 89-дақиқада ғалаба голини киритдик.

Вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровга катта раҳмат айтаман, у киши бизга барча шароитларни яратиб бердилар. Шу инсоннинг сайъи-ҳаракатлари эвазига 3 йилдан буён Суперлигага чиқа олмай келаётган "Нефтчи" яна кучлилар сафига қайтди. Юзимиз ёруғ бўлди, зиммамиздаги вазифани бажардик.

- Қўйилган мақсад амалга ошди, яъни вазифа бажарилди. Олдиндаги тур ўйинларида ўйин амалиётисиз қолаётган футболчиларга имконият берасизми?

- Албатта, шундай бўлади. Олдиндаги ўйинларда биз ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ҳам ўзларини кўрсатишлари учун имконият берамиз.

- Легионер футболчилар хусусида нималарни айта оласиз?

- Легионерлар билан жорий йилнинг 31-декабригача шартномамиз мавжуд. Улар профессионал футболчи сифатида биз билан охирига қадар бирга бўлишади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика