UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  3 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  18 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0

Илҳом Мўминжонов: "Олдимизга "Нефтчи"ни дастлаб Суперлигага, кейинчалик босқичма-босқич ОЧЛга олиб чиқиш вазифаси қўйилди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Олдимизга "Нефтчи"ни дастлаб Суперлигага, кейинчалик босқичма-босқич ОЧЛга олиб чиқиш вазифаси қўйилди"

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Қиргулидаги қароргоҳида жамоанинг янги бош мураббийини таништирув маросимини ўтказди.

Мазкур маросимда вилоят ҳокимининг спорт ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршидбек Аҳмедов иштирок этиб Илҳом Мўминжоновни жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништирди. Тадбир давомида "Нефтчи"нинг янги бош мураббийи журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Илҳом ака, Сиз 2020 йил сўнгига қадар дисквалификация муддатини ўтадингиз. Айтингчи, мана шу даврда қандай фаолият билан шуғулландингиз?

- Авваломбор, барчага ассалому алайкум. Биласизлар, мен яқин икки йил мобайнида дисквалификация муддатини ўтадим. Ўтган шу давр мобайнида футболга бефарқ бўлмадим, ўз устимда ишлаб назарий жиҳатдан малакамни оширдим. Хусусан Ўзбекистон футбол ассоциацияси рухсати билан бир йилу 3 ойлик даврда ПРО-лицензиясига ўқидим. Қолган даврда футбол учрашувларини телевидение орқали томоша қилдим. Очиғи дисквалификация даврини якунига етишини интизорлик билан кутдим.

"Нефтчи"га келишимдан аввал олдимда 3-4 та жамоадан таклифлар бор эди. Аниқроқ айтилса, Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган 3 та жамоа аниқ таклиф билан чиқишган эди. "Нефтчи"га мени Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров таклиф қилди. Шу инсоннинг таклифи билан жамоада ишлашга рози бўлдим. Қолаверса, "Нефтчи"нинг тарихини, қандай буюк жамоа эканлигини яхши биламан. Бир вақтлар Фарғонада қандай футбол ўйинлари бўлганини, стадионларга мухлислар сиғмай қолган даврларни ҳам кўрганман. Энди бошқа клубда эмас, "Нефтчи"да ишлашимни оиламдагилар билан ҳам муҳокама қилдик. Якунда барибир юрагим шу жамоага тортди ва зиммага "Нефтчи"ни Суперлигага олиб чиқиш вазифасини олдим.


- Илҳом Мўминжонов бир қатор номдор клубларда ишлаганлигидан келиб чиқиб чиқса, яқин кунларда "Нефтчи"да бир қатор трансферларни кўришимиз мумкинми?

- "Нефтчи"ни жорий мавсумда ҳам ПРО-Лигада иштирок этиши аниқ бўлди. Биласизлар, айни вақтда ПРО-Лигада ҳам рақобат жуда кучли. Бу лигада ҳам тажрибали футболчилар хизмати бизга жуда зарур. Тез орада биз музокараларни бошлаймиз. Бу ерда нафақат мен, балки "Нефтчи" номи турибди. Ўйлайманки, биз таклиф билан чиққан футболчилар жамоада ўйнашга рози бўлишади. Албатта селекция ишларини олиб борамиз, бир қатор сифатли футболчиларни жамоага олиб келган холда Фарғона халқини чиройли ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- Жамоа билан 4 йиллик муддатда шартнома имзоладингиз. Бу қисқа муддат эмас. Демак сиз "Нефтчи" билан узоқ давр ишламоқчисиз. Олдиндаги режалар ҳақида нималарни айта оласиз?

- Ҳақиқатдан ҳам раҳбарият менга 4 йиллик шартнома таклиф қилди. Бу муддат менга бекорга берилгани йўқ. Чунки бу даврда олдимизга "Нефтчи"ни дастлаб Суперлигага, кейинчалик босқичма-босқич Осиё чемпионлар лигасига олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳозирда айрим иқтидорли ёш футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетишган, биз уларни ортга қайтариш бўйича ишлаймиз. Олдимиздаги вазифа "Нефтчи"ни ўша шонли даврдаги каби холатига қайтариш, бу жамоадаги фаолиятим нафақат 4 йил, балки ундан ҳам кўп бўлиши мумкин" - дейди "Нефтчи"нинг янги устози.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика