UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Илҳом Мўминжонов "Янгиер" устидан қозонилган ғалабадан сўнг: "Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов "Янгиер" устидан қозонилган ғалабадан сўнг: "Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Бугунги ғалаба билан жамоамиз йигитларини табриклайман. Улар бугун мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Узоқ демасдан Фарғонадан етиб келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.

- Ўтган учрашувда захирадан ўйинга қўшилган футболчиларга эътироз билдиргандингиз. Айтингчи, бугун захирадан туширилган футболчилар ишончингизни қай даражада оқлашди?

- Барча маълум, ўткан ўйинда "Олимпик" билан дуранг ўйнадик. Ўша ўйинни ҳам йирик ҳисобда ютсак бўларди. 65-дақиқадан сўнг 3 футболчини ўйинга туширгандик, лекин ишончни оқлашмаганди. Бугун гувоҳи бўлганларингдек, захира футболчилари ўйинни ҳал қилишди. Шерзод Каримов иккита голли узатма берди, бугун у майдонда ўзининг ҳар томонлама маҳоратини намойиш этди. Умуман айтганда бугун асосий таркиб ва захирадан ўйинга қўшилган барча футболчилардан кўнглим тўлди. Бугунги шижоатли ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

- Бугун икки жамоа вакиллари ҳаракатларида кескинлик кўзга ташланди...

- Энди ўйин ҳақида мураббийлар штаби билан таҳлил қилиб чиққандик. "Янгиер" Самарқандда ҳам агрессив ўйин намойиш этганди. Сакаев яхши жамоа тузибди. Омад биз томонда бўлди, тўп назоратини тўғри амалга оширганимиз эвазига ғалаба қозондик.

- Бу йилги ПРО-Лигада қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?

- Ҳозирча ҳамма жамоа ҳақида билмайман. Ўйлашимча барча жамоалар бир хил. "Бухоро", "Динамо" ва сўзсиз "Олимпик" жамоалари Суперлига йўлланмаси учун жиддий кураш олиб боради. Чунки уларда тажрибали ва сифатли футболчилар бор. Мураббийлари ҳам номдор. Яна "Оқ-тепа" ҳам яхши жамоа, "Хоразм" мана 1-турда ғалабага эришди. Навбатдаги турда "Истиқлол" билан ўйнаймиз, улар ҳам Суперлига учун курашишни мақсад қилган. Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- Улуғбек Хошимов ва Руслан Розиев кўрсатаётган ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Улуғбек Хошимов 20 ёшда, Розиев эса 18 ёш. Ўтган мавсумда бу футболчилар "Пахтакор" ёшлар жамоасининг асосий таркиб ўйинчилари бўлишган. Бу йигитларда шижоат жуда кучли, бугунги ўйинда Ҳошимов чиройли гол урди, Розиев жуда фаол ҳаракат қилди.

- Қизил карточкадан сўнг дарҳол "Нефтчи" сон жиҳатдан кўпчилик бўлса ҳам хатолар кўзга ташланиб турди. Жамоангиз йигитлари сўнги дақиқаларга келиб фаолликни оширишди...

- Тўғри, қизил карточкадан сўнг футболчилар шошиб қолишди. Кейинроқ ўйинни тўлалигича назоратга олишди. Абдуллоҳ Олимов ва Азам Алиевлар қисқа узатмалар билан ўйинни қўлга олишди. Шундан сўнг иккинчи ва учинчи голлар юзага келди.


фото: "Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика