UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Охирги бир йил давомида энг кўп ҳақ олган спортчилар рейтинги эълон қилинди (Forbes)  2 19:55Суперлига. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 3:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  50 19:40“Реал”нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 19:20Алекс Фергюсон Стивен Жеррардни мақтади  7 18:50Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириш эҳтимоли ҳақида гапирди  3 18:40Суперлига. "Навбаҳор" - "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  49 18:32"Аталанта" форварди Сапата фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  4 18:11"Челси" Тиагу Силванинг шартномасини узайтириш бандини фаоллаштиради  0 18:00Кахи Махарадзе миллий чемпионатда "Локомотив" таркибидаги 150-ўйинини ўтказди  2 17:48"Атлетико" "Удинезе" ярим ҳимоячиси де Пауль учун даъвогарлик қилмоқда  0 17:27К-лига. "Канвон" "Ульсан Хёндэ"га қарши ўйинда 90+3 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 17:01Ла Лига. "Атлетико" бугун бўлиб ўтадиган "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди  5 16:45Olamsport: Камару Усман яна жанг қилмоқчи, UFC раҳбари Фергюсон ҳақида фикр билдирди ва бошқа хабарла  2 16:41Локателли ПСЖга ўтишга тайёр  1 16:18Ўзимизнинг карикатура: Суперлигада "Андижон"нинг ишлари юришмаяпти  12

Илҳом Мўминжонов "Янгиер" устидан қозонилган ғалабадан сўнг: "Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов "Янгиер" устидан қозонилган ғалабадан сўнг: "Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди"

ПРО-Лига 2-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Бугунги ғалаба билан жамоамиз йигитларини табриклайман. Улар бугун мураббийлар штаби томонидан берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Узоқ демасдан Фарғонадан етиб келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.

- Ўтган учрашувда захирадан ўйинга қўшилган футболчиларга эътироз билдиргандингиз. Айтингчи, бугун захирадан туширилган футболчилар ишончингизни қай даражада оқлашди?

- Барча маълум, ўткан ўйинда "Олимпик" билан дуранг ўйнадик. Ўша ўйинни ҳам йирик ҳисобда ютсак бўларди. 65-дақиқадан сўнг 3 футболчини ўйинга туширгандик, лекин ишончни оқлашмаганди. Бугун гувоҳи бўлганларингдек, захира футболчилари ўйинни ҳал қилишди. Шерзод Каримов иккита голли узатма берди, бугун у майдонда ўзининг ҳар томонлама маҳоратини намойиш этди. Умуман айтганда бугун асосий таркиб ва захирадан ўйинга қўшилган барча футболчилардан кўнглим тўлди. Бугунги шижоатли ўйин учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

- Бугун икки жамоа вакиллари ҳаракатларида кескинлик кўзга ташланди...

- Энди ўйин ҳақида мураббийлар штаби билан таҳлил қилиб чиққандик. "Янгиер" Самарқандда ҳам агрессив ўйин намойиш этганди. Сакаев яхши жамоа тузибди. Омад биз томонда бўлди, тўп назоратини тўғри амалга оширганимиз эвазига ғалаба қозондик.

- Бу йилги ПРО-Лигада қайси жамоанинг имкониятларини юқори баҳолайсиз?

- Ҳозирча ҳамма жамоа ҳақида билмайман. Ўйлашимча барча жамоалар бир хил. "Бухоро", "Динамо" ва сўзсиз "Олимпик" жамоалари Суперлига йўлланмаси учун жиддий кураш олиб боради. Чунки уларда тажрибали ва сифатли футболчилар бор. Мураббийлари ҳам номдор. Яна "Оқ-тепа" ҳам яхши жамоа, "Хоразм" мана 1-турда ғалабага эришди. Навбатдаги турда "Истиқлол" билан ўйнаймиз, улар ҳам Суперлига учун курашишни мақсад қилган. Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- Улуғбек Хошимов ва Руслан Розиев кўрсатаётган ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Улуғбек Хошимов 20 ёшда, Розиев эса 18 ёш. Ўтган мавсумда бу футболчилар "Пахтакор" ёшлар жамоасининг асосий таркиб ўйинчилари бўлишган. Бу йигитларда шижоат жуда кучли, бугунги ўйинда Ҳошимов чиройли гол урди, Розиев жуда фаол ҳаракат қилди.

- Қизил карточкадан сўнг дарҳол "Нефтчи" сон жиҳатдан кўпчилик бўлса ҳам хатолар кўзга ташланиб турди. Жамоангиз йигитлари сўнги дақиқаларга келиб фаолликни оширишди...

- Тўғри, қизил карточкадан сўнг футболчилар шошиб қолишди. Кейинроқ ўйинни тўлалигича назоратга олишди. Абдуллоҳ Олимов ва Азам Алиевлар қисқа узатмалар билан ўйинни қўлга олишди. Шундан сўнг иккинчи ва учинчи голлар юзага келди.


фото: "Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+12   
29 мар 19:51:21
MuxammadMuso
Менга бугун Нефтчининг ўйинини стадиондан кузатиш насиб қилди. Яхши узатмалар яхши замена бўлди. Муминжоновга қойил қолдим. Бу тренер узоққа боради.
+12   
29 мар 19:16:42
Нурилло Азимов
Валихонов Фарходжон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Муминжоновни хозирда ку́пчилик кузатяпти,илохим дустдушманни олдида юзи ёруг бу́лсин! Олга Нефтчи !!!!!!!!
ХА бугун Муминжоновнинг юзи ёруг булди. Уткан сафар Олимпик билан дуранг булганда фожия ясаганлар бугун писиб колишди.
+12   
29 мар 19:10:59
Валихонов Фарходжон
Муминжоновни хозирда ку́пчилик кузатяпти,илохим дустдушманни олдида юзи ёруг бу́лсин!
Олга Нефтчи !!!!!!!!
+11   
29 мар 19:22:31
ASIA CUP NEFTCHI
Ўйинлари очиляпти болларни++++++
+10   
29 мар 19:22:43
ASIA CUP NEFTCHI
Ўйинлари очиляпти болларни++++++
+9   
29 мар 19:46:13
Drongo
Олга Нефтчи!!!
+8   
29 мар 19:06:34
Фарҳоджон Одилов Қувасой
Ғалаба муборак бўлсин, манимча стадион майсаси сал оғирроқ эди, иккала жамоа ҳам тез ўйнашга қийналди. Янгиер Динамони қийнаб ташлаганди, лекин Нефтчи билан унақа шиддатли ўйнолмади. Бардавом бўлсин Нефтчи, олғаааа!!!
+7   
29 мар 19:58:19
BoburIskandarov
Ilhom Muminjonov molodest gap yuq Galaba muborak
Olga Neftchi
+7   
29 мар 19:41:05
Алпомиш
Нурилло Азимов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ХА бугун Муминжоновнинг юзи ёруг булди. Уткан сафар Олимпик билан дуранг булганда фожия ясаганлар бугун писиб колишди.
Тугри. Бугун Муминжоновнинг юзи ёруг булди. Замена хам яхши иш берди.
Олга Нефтчи. Олга Муминжонов.
+6   
29 мар 20:06:20
Jahongirmirzo
ReaL MaDriD GaLaKtiKoS Fc NefTcHi. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rahmad Ilhom Aka ota onezi baxtiga sog' boling faqat uyini sotmeng halol buling Biz oldingi Neftchini Juda xam sog'indik Sizdan Iltimos Neftchimizni Oliy Ligaga Qaytaring.
Uyin sotganini korganmisan, tuhmat qilganlar jazosini haliyan olvotdiku
+5   
30 мар 04:28:39
X@lq
Bosin Ilxom tog'a bizi Neftchimizi osiyo kutip turipti
+5   
30 мар 04:28:13
X@lq
Bosin Ilxom tog'a bizi Neftchimizi osiyo kutip turipti
+5   
29 мар 20:28:25
FC10
Бугунги ўйин Мўминжоновга яна обрў ва мақтов келтирди. Молодец Мўминжонов БРАВО.
+4   
29 мар 21:52:02
Boymurod Neftchi
Нефтчига ва мураббийларга хам омад юзлари ёруг булорсин хамиша.
+3   
29 мар 20:47:06
Farruh Akramov
ФУТБ0Л фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу йил суперлигага чикиш учун жуда куп мехнат килиш керак чунки битта йулланма брон килинган
Брон деган нарса йук Кучлиги чикади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика