Илҳом Мўминжонов: “Андижонда ҳаёт-мамот баҳси бўлади”

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2016, 21:50
“Бунёдкор” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида наманганликлар устози Илҳом Мўминжонов иштирок этди.

- “Бунёдкор” мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу рақибни сўнгги ўйинларини таҳлил қилиб чиқиб, бугун қарши ҳужум тактикасида тўп тепишга маъқул топгандик. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди ва гол уришга муваффақ бўлдик. Умуман, дурангдан жуда хурсандмиз. Ушбу баҳсга бўлган тайёргарлигимиз жуда яхши олиб борилди. 4 кун Наманганда ва 8 кун Тошкентда машғулот олиб борганимиз самара берди. “Бунёдкор” бугун ғалаба қозониш учун кўп меҳнат қилди. Улардан омад очиқчасига юз ўгирди. Энди сўнгги турда Андижонда ҳаёт-мамаот баҳси бўлади, - дейди Илҳом Мўминжонов.

"Бунёдкор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia