UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  3 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  0 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  2 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  109 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2

Илҳом Мўминжонов: “1:0 ҳисоби бизни қониқтирди” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “1:0 ҳисоби бизни қониқтирди”

“Навбаҳор” – АГМК жамоалари ўртасидаги кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов иштирок этди.

Илҳом Мўминжонов: - Муҳим учрашувда ғалаба қозондик. Футболчиларимизга ўзларини кўрсатишгани учун каттакон раҳмат айтаман. Ушбу ғалабани унутган ҳолда ишлашда ва изланишда давом этамиз. Олдин ҳам айтиб ўтганимдек, тактикани рақибга қараб танлаймиз.

Мураббийлар штаби ва футболчилар билан рақиб ўйин услубини ўрганиб чиққандик. Шундан келиб чиққан ҳолда ўйинимизни ташкил этдик. Балки “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳсда бошқача тактикада тўп сурармиз. Бир сўз билан айтганда танлаган тактикамиз ўз самарасини берди. Учрашув давомида гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлсакда, битта вазиятни голга айлантира олдик холос. Бугунги учрашувда айрим футболчиларимиз жароҳат туфайли, Мирзоҳид Ғофуров эса сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли майдонга туша олишмади.

Ишонч билдирилган футболчиларимиз ўзларини кўрсатишди ва чиройли ғалабага эришдик. Бу футбол. Аслини олганда жорий йилги мавсумда Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Бунга ўзинглар ҳам гувоҳ бўлмоқдасизлар. Мисол учун “Қизилқум” жамоаси олдинги турда “Локомотив” майдонида дуранг ўйнаб бугун Қўқонда ғалаба қозонди. Бир сўз билан айтганда қандай натижа қайд этилишини олдиндан айтиб бўлмайди. Агарда рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятларнинг барчасидан фойдалана олганимизда йирик ҳисоб қайд этилиши мумкин эди. Машғулотлар чоғида имкониятлардан фойдаланиш борасидаги камчиликларимиз устида ишлаймиз. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар таблодаги 1:0 ҳисоби бизни қониқтирди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика