UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  40 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  530 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

Илҳом Мўмижонов: "Ҳакам Аброр Исмоиловга ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди" Янгиликлар

Илҳом Мўмижонов: "Ҳакам Аброр Исмоиловга ҳақли равишда қизил карточка кўрсатди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида қатнашди.

"Пахтакор"нинг охирги 2та учрашувини ўрганиб чиққан ҳолда жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз қарши ҳужумда вазиятлар яратиб гол уриш эди. Ўйинимиз 15 дақиқаликда яхши чиқди. Кейин эса қизил карточка. "Пахтакор" майдонида бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин",- дейди Илҳом Мўминжонов.

- Аброр Исмоилов қизил карточка олишда неча фоиз ўзининг айби бор?

- Биринчи бўлимдан кейин кўриб чиқдик. Ҳакам ҳаққоний тарзда қизил карточка кўрсатди. 

- Қизил карточка ўйинга тайёрланган режаларни қанчалик ўзгартириб юборди?

- Агар аҳамият берсангиз марказдаги футболчимизни йўқотганимизга қарамасдан схемамизни ўзгартирмадик. Ҳимоявий ўйин қилишда давом этдик. Қизилдан сўнг биринчи зонадаёқ ҳимояланишни бошладик, дея оламан. Иккинчи зонада кучимиз етмасди. "Пахтакор"нинг шу кунгача урган голларида ҳаммасида қанотдан узатма бўлган. Диққатни йўқотиб гол ўтказиб юбордик. Барибир ҳавотирим ўринли бўлиб чиқди. Қанотдан узатилган тўп дарвозамиздан жой олди. Мураббийнинг яхши ўйланган тактикаси экан. 

- Агар қизил карточка бўлмаганида натижа қандай кўриниш оларди?

- Ғалаба учун ўйнардик. "Пахтакор"нинг олдинги чизиғи рақибга позицион ҳужум қилишга беряпти. Аввалги "Пахтакор" юқори прессинг билан ҳаракат қиларди. Позицион ҳужумда ўйлаганларимиз ўхшамади. Хавфли вазиятлар ўзи кам бўлди. 

Футболчилар вазифаларимни бажаришди. Иккинчи зонада рақибни қабул қилар эканмиз қарши ҳужумга чиқмаймиз. Агарда янада орқароқда ўйнасак қарши ҳужумга чиқишимиз мумкин эди. Рақиб иккинчи зонада тўп йўқотса прессинг қилмайди. Биз ҳам оддий жамоа эмасмиз. Жамоа гол урса ютади ёки дуранг ўйнайди. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз. 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика