UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  11 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  3 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  9

Илҳом Ҳамроев: "Япония билан бор кучимизни бериб ўйнаймиз" Янгиликлар

Илҳом Ҳамроев: "Япония билан бор кучимизни бериб ўйнаймиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинига тайёргарлик кўраётгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

“B” гуруҳи 3-турида ўзбекистонлик футзалчилар Япония термасига қарши баҳс олиб боради.

Эртага, 5 февраль куни ўтказиладиган ушбу учрашув олдидан Осиё чемпионатида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илҳом Ҳамроев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Эртанги беллашув осон кечмаслигини биламиз, Япония тажрибали ҳисобланади. Аммо бўлажак ўйинда бор кучимизни бериб ўйнаймиз ва ғалаба қозониб, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритишимизга ишонамиз. Тайёргарлик жараёнлари аъло даражада ўтмоқда. Жамоанинг ички муҳити ҳам жуда яхши. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз, – деди Илҳом Ҳамроев.

Жанубий Кореяга қарши биринчи тур ўйинида Осиё чемпионатидаги дебют учрашувингизни ўтказиб, гол киритиш уддасидан чиқдингиз. Таассуротларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

“Жанубий Корея билан баҳс биз кутгандек қийин ўтмади. Ўйин давомида устунликка эга бўлиб, тўпни назорат қилдик. Албатта, Осиё чемпионатидаги дебют ўйинимда гол урганимдан хурсандман. Аммо асосий вазифа – жамоанинг ғалабасига доимо ҳисса қўшишдан иборат”, – дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ёш ва маҳоратли футзалчи.

Маълумот учун, Илҳом Ҳамроев 1997 йил 25 сентябрь куни Бухоро вилояти, Когон шаҳрида таваллуд топган. Футзал билан 2013 йилдан бошлаб профессионал тарзда шуғулланиб келади. Илҳом Ҳамроев 2017 йили Таиландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар термаси сардори бўлган. Мазкур мусобақада ёш футзалчи 4 та гол киритишга муваффақ бўлган эди.  

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика