

Олинган маълумотларга қараганда, Бойдадаевга “Нефтчи” қизиқиш билдирган. Фарғоналиклар Илҳом билан деярли оғзаки равишда келишиб ҳам қўйган. Шу боис 27 ёшли футболчи катта эҳтимол билан январь ойида Андрей Фёдоров жамоасига келиб қўшилади. Айтиш лозимки, Бойдадаев жорий мавсум “Навбаҳор” таркибида 19та ўйин ўтказган.





