UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  3 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  7 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   6 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  16 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  55 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик" Янгиликлар

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик"

"Андижон" таркибида бу йил ўзини кўрсатган, барқарор ўйнаган футболчилардан бири Илҳом Алижонов бўлди.

Унинг "Навбаҳор", "Қизилқум", "Турон" дарвозасига урган голлари ғалабаларда асосий ролни ўйнади. 

- "Андижон" аввалги йилларга нисбатан солиштирганда жуда яхши натижани қайд этди. Ҳам жамоавий, ҳам индивидуал кўрсаткичлардан келиб чиқсак, мавсум қандай ўтди?

- Тўғри айтдингиз. "Андижон" учун бу йил кутилганиданда яхши таассуротлар билан ёдда қолди, чунки охирги натижаларга қарайдиган бўлсак, жамоа лигада жон сақлаш учун курашиб келган. "Андижон" Суперлигада қоладими қабилидаги саволлар юзага келар, математик ҳисоб-китобларга кўп юзланишарди. Бу йил жуда зўр натижа қайд этдик. Жамоа билан бошидан яхши ният қилгандик. Камида 8-ўриндан юқорини кўзлагандик. Бунинг учун бонуслар ҳам бор эди. Ҳаракат қилдик ва мухлисларни хурсанд қила олдик.



- Охирги йилларда фаолиятингизда барқарорлик етишмаётганди. Илҳом Алижонов "Андижон"да ўзини қайта кашф қилдими?

- Шундай десак ҳам бўлади. 2-3 та голлар урдим, ассистлар амалга оширдим. Олдинги йилларга қараганда барчаси ўхшади. 

- "Андижон" уйда "Навбаҳор", "Пахтакор" каби кучли жамоалардан устун келди. Мана шу ўйинларда мезбонлар ҳақиқатан кучлимиди ёки шунчаки иштиёқ эвазига бу натижалар қайд этилдими?

- Ўша пайтга келиб жамоамиз анча шаклланиб бўлган эди. Мавсум бошидан бери бир-биримизни тушунишимиз яхши даражага чиққан вақтда чемпионлик учун курашаётган жамоалар рўбарў келиб қолди. Қолаверса, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам фойда келтирганди. Улар охирги сониягача чекинмаслигимизга ва олдинга боришимизда далда бўлишди.

- "Андижон"нинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай легионер мақомига мослигини исботлай олдими?

- Нафақат майдонда, машғулотларда ҳам бу яққол сезилди. Хебай Ўзбекистон даражасидан юқори ҳужумчи. Битта менда эмас, барчада яхши таассурот қолдирди. 



- "Андижон" учун мавсумдаги энг қадрли ва энг ёмон ўйин бўлдими?

- "Қизилқум"га қарши Навоийда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганимиз энг ёмон ўйин бўлди. Уйда "Навбаҳор" билан ҳисобда ортда бораётиб якунда ютиб кетганимиз энг яхши ўйинимиз эди. Ўша ўйинда гол ҳам ургандим. Бунданда қадрли гол ҳали бўлмаганди. 

- Кейинги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Муҳими, йилни яхши ўтказиб олдик. "Андижон" билан шартномам бор. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар йўқ эмас. Декабрь ойи якунигача бир қарорга келамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика