UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  15 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик" Янгиликлар

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик"

"Андижон" таркибида бу йил ўзини кўрсатган, барқарор ўйнаган футболчилардан бири Илҳом Алижонов бўлди.

Унинг "Навбаҳор", "Қизилқум", "Турон" дарвозасига урган голлари ғалабаларда асосий ролни ўйнади. 

- "Андижон" аввалги йилларга нисбатан солиштирганда жуда яхши натижани қайд этди. Ҳам жамоавий, ҳам индивидуал кўрсаткичлардан келиб чиқсак, мавсум қандай ўтди?

- Тўғри айтдингиз. "Андижон" учун бу йил кутилганиданда яхши таассуротлар билан ёдда қолди, чунки охирги натижаларга қарайдиган бўлсак, жамоа лигада жон сақлаш учун курашиб келган. "Андижон" Суперлигада қоладими қабилидаги саволлар юзага келар, математик ҳисоб-китобларга кўп юзланишарди. Бу йил жуда зўр натижа қайд этдик. Жамоа билан бошидан яхши ният қилгандик. Камида 8-ўриндан юқорини кўзлагандик. Бунинг учун бонуслар ҳам бор эди. Ҳаракат қилдик ва мухлисларни хурсанд қила олдик.



- Охирги йилларда фаолиятингизда барқарорлик етишмаётганди. Илҳом Алижонов "Андижон"да ўзини қайта кашф қилдими?

- Шундай десак ҳам бўлади. 2-3 та голлар урдим, ассистлар амалга оширдим. Олдинги йилларга қараганда барчаси ўхшади. 

- "Андижон" уйда "Навбаҳор", "Пахтакор" каби кучли жамоалардан устун келди. Мана шу ўйинларда мезбонлар ҳақиқатан кучлимиди ёки шунчаки иштиёқ эвазига бу натижалар қайд этилдими?

- Ўша пайтга келиб жамоамиз анча шаклланиб бўлган эди. Мавсум бошидан бери бир-биримизни тушунишимиз яхши даражага чиққан вақтда чемпионлик учун курашаётган жамоалар рўбарў келиб қолди. Қолаверса, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам фойда келтирганди. Улар охирги сониягача чекинмаслигимизга ва олдинга боришимизда далда бўлишди.

- "Андижон"нинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай легионер мақомига мослигини исботлай олдими?

- Нафақат майдонда, машғулотларда ҳам бу яққол сезилди. Хебай Ўзбекистон даражасидан юқори ҳужумчи. Битта менда эмас, барчада яхши таассурот қолдирди. 



- "Андижон" учун мавсумдаги энг қадрли ва энг ёмон ўйин бўлдими?

- "Қизилқум"га қарши Навоийда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганимиз энг ёмон ўйин бўлди. Уйда "Навбаҳор" билан ҳисобда ортда бораётиб якунда ютиб кетганимиз энг яхши ўйинимиз эди. Ўша ўйинда гол ҳам ургандим. Бунданда қадрли гол ҳали бўлмаганди. 

- Кейинги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Муҳими, йилни яхши ўтказиб олдик. "Андижон" билан шартномам бор. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар йўқ эмас. Декабрь ойи якунигача бир қарорга келамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика