Илдар Сакаев яна мураббийликка қайтди
17 янв 2021 13:06
Янгиликлар
Илдар Сакаев яна мураббийликка қайтди
Таниқли мураббий Илдар Сакаев деярли икки йиллик танаффусдан сўнг яна катта футболга қайтди.
58 ёшли мутахассис 2019 йилги мавсумнинг биринчи қисмида "Андижон" жамоасида истеъфога чиққанди. Шундан сўнг у бироз муддат мажбурий таътилда бўлди. Яқинда Сакаевнинг хизматига "Янгиер" раҳбарияти эҳтиёж сезиб, уни жамоага таклиф этди.
Хабарингиз бор, "Янгиер" жамоаси ўтган йили Биринчи лига ғолиби сифатида ПРО лига йўлланмасини қўлга киритганди. Эндиликда ушбу жамоа Сакаев бошчилигида Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришни мақсад қилган.

Ўхшаш янгиликлар
15:18
Мирзаев, Мўминжонов, Ортиқов, Қиличев... "Металлург" раҳбарияти ва мураббийлар штаби таништирилди 2
02:58
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди 63
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар