UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  5 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  4 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  11 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1

Икром Алибоев: "Пахтакор" тарихида яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Икром Алибоев: "Пахтакор" тарихида яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан"

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев клуб билан 2024 йилга қадар мўлжалланган янги шартнома имзолади.

Шундан кейин футболчи билан боғланиб, унинг фикрларига қулоқ тутдик.

Узайтирилган шартнома борасида

- Жамоа билан шартномам муддатини узайтирганимдан жуда мамнунман. Лекин фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмаяпман, чунки жароҳатлар бўлиб, пасайиш бор. Шартнома муддатини узайтиришимга келсак, мен қайси жамоада ўйнаган бўлсам, клуб учун боримни бериб ҳаракат қилганман. Келгуси икки йилда ҳам “Пахтакор” сафида яхши ўйинлар кўрсатиб, клуб тарихда яхши ном қолдиришга ҳаракат қиламан. 

Иккинчи даврага тайёргарлик хусусида

- Иккинчи даврага янги мураббийлар қўл остида жуда яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Жамоанинг Қибрайдаги базасида икки маҳалдан машғулотлар олиб бориляпти. Ўйлайманки, биз иккинчи даврада янада яхши футбол намойиш этамиз ва ижобий натижалар кўрсатамиз.

"Пахтакор"нинг чемпионликдаги имкониятлари борасида

- Ҳеч ким чемпион бўлиш вазифасини биздан олиб ташлагани йўқ. Биздан юқорида турганлар билан ўртадаги фарқ икки очкони ташкил қилмоқда. Шундай экан, ҳали имкониятларимиз юқори ва иккинчи даврада барчасини ижобий томонга ўзгартира оламиз. 

Максим Шацких машғулотлари тўғрисида

- Машғулотлар жуда ҳам қизиқарли бўлмоқда. Худо хоҳласа, машғулотлар мевасини иккинчи даврага кўрамиз. 

Хориждан бўладиган таклифлар борасида

- Бу албатта клубнинг ихтиёрида. Агар хориж жамоаларидан таклиф бўлса, клуб мени қўйиб юборишни истаса, бу амалга ошади. Агар жамоада олиб қолмоқчи бўлишса, шу ерда қоламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам клуб манфаати мен учун биринчи ўринда туради. 

Славко Войнески қўл остида эришилган ва йўқотилган жиҳатлар ҳақида

- Шахсан мен ҳеч нарса ўрганмадим. Клуб нимага эришиб, нимани йўқотганини атрофдагилар кўриб турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика