

“Темирйўлчилар” жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев клуб матбуот хизматига ўйинолди фикрларини билдириб ўтди:
- Финалга жуда яхши тайёргарлик олиб бордик. “Бунёдкор” билан ўтган қийин баҳсдан сўнг жамоа эртасигаёқ бугунги ўйинга ҳозирликни бошлаб юборди. Аммо олдинда бизни анча мураккаб беллашув кутиб турибди. Зеро “Насаф” – анча шаклланган клуб. Қаршиликларга қарши ўйнаш доим ҳам осон бўлмаган.
Лекин биз майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз. Жамоамизда кайфият аъло даражада. Бундай баҳсларда жанговар руҳиятсиз ғалабага эришиб бўлмайди, - дейди маҳоратли ярим ҳимоячи.



