UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  0 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  5 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  27

Иккинчи лига. Хоразм вилояти биринчилиги бошланди Янгиликлар

Иккинчи лига. Хоразм вилояти биринчилиги бошланди

Сешанба куни Хоразм вилояти биринчилиги бошланди. Турнинг биринчи учрашуви Янгиариқ туманининг Киллавит қишлоғида бўлиб ўтди.
У ерда маҳаллий “Наврўз” жамоаси урганчнинг “Умид ниҳоллари-2015” жамоасини қабул қилди. Ўйин аввалида вилоят футбол федерацияси ва Янгиариқ тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида жорий йилги мусобақанинг очилиш маросими ташкил этилди. Тантанада қатнашган туман ҳокими, туман футбол федерацияси президенти К. Собиров биринчилик иштирокчиларига омадлар тилади. Шунингдек, стадионга йиғилганлар қишлоқ ўйингоҳини қуришда ва уни кўркам тус олишида оиласи билан жонбозлик қўрсатган, асли касби  шифокор бўлган Баҳодир Собировга миннатдорчилик ҳиссини билдиришди. Қизиқарли кечган мазкур учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Турнинг иккинчи ўйини Урганч шаҳрида бўлиб ўтди. Унда “УрДУ” ва “Урганч ОЗК-1” жамоалари майдонга тушишди. Унда олийгоҳ талабаларининг қўли баланд келди, 5:2. Гурлан туманида ўтказилган “Гурлан” ва “Шохобод”(Шовот тумани) жамоалари ўртасидаги ўйинда майдон эгалари 4:2 ҳисобида зафар қучишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика