UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Бундеслига. "Бавария" ва "Вольфсбург" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, "Лейпциг" камбэк сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 22:22Ла Лига. Гризманн 90-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва "Атлетико" "Леганес"га мағлуб бўлди, жамоа бунгача барча мусобақаларда 15та ўйинда ғалаба қозонганди  12 22:16АПЛ. "Ливерпуль" Нуньеснинг 90+1 ва 90+3 дақиқадаги голлари эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  15 21:33"Арсенал" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  4 21:10"Ювентус" — "Милан". Таркиблар маълум  10 20:56Лига 1. "Ланс" ўз уйида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 20:26"Милан" ва Уокер шартнома бўйича келишувга эришди. "Ман Сити" у билан келишувни бекор қилмаслиги, балки харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага юбориши мумкин  2 19:54"Андижон" черногориялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 19:33АПЛ. Кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозонган "Ньюкасл" ўз уйида йирик мағлубиятга учради  11 19:28Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Бунёдкор" U21ни мағлуб этди  0 19:09АПЛ. "Брентфорд" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  4 18:362024 йилнинг энг яхши клуби номи эълон қилинди  33 18:10Туркия. Алиқулов жамоаси меҳмонда мағлуб бўлди  0 17:40Фати кетма-кет 4 марта "Барселона" қайдномасига киритилмади  7

Иккинчи лига. “Бунёдкор”нинг иккала жамоаси кейинги босқичда Янгиликлар

Иккинчи лига. “Бунёдкор”нинг иккала жамоаси кейинги босқичда

Куни кеча иккинчи лига жамоаларининг Тошкент шаҳар худуди биринчилиги 1-босқич учрашувлари якунланди.

Мусобақа регламентига кўра, 32та жамоа тўртта гуруҳда кураш олиб боришди. Гуруҳ босқичи якунига кўра, 1-2 ўринни эгаллаган жамоалар иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

“Бунёдкор” ФКнинг 1998/1999 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат ҳар иккала жамоаси 2-босқичга биринчи ўрин билан йўлланма олишди.

Дилмурод Абдуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-А” жамоаси “В” гуруҳида иштирок этиб, 37 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.

“Бунёдкор-Б” жамоасига Дмитрий Ким устозлик қилмоқда. У ўз шогирдлари билан барча учрашувларни ғалаба билан якунлаб, 48 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида энг яхши кўрсаткич қайд этди.

Шу тариқа, 2-босқичга йўлланма олганлар:
“Намуна” ва “Трамвайчи” (“A” гуруҳи);
“Бунёдкор А” ва “Кўзтекс” (“В” гуруҳи);
“Бунёдкор Б” ва “Локомотив БФК” (“C” гуруҳи);
“Сергели” ва “Ўрикзор” (“D” гуруҳи).

Жамоалар кейинги босқичга “олтин” очколар билан йўлланма олишди. Яъни, гуруҳдаги асосий рақобатчилари бўлган ва кейинги босқичга йўлланма олган жамоалар билан ўтган ўзаро ўйинларда жамғарилган очколар 2-босқичда ҳисобга олинади. Унга кўра, иккала жамоаси ушбу босқични олти очко билан бошлайдилар.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика