Икки клуб Пуч билан шартнома имзолашга тайёр
25 дек 2020 16:33
Янгиликлар
Икки клуб Пуч билан шартнома имзолашга тайёр
"Бавария" ва "Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячиси Рики Пуч билан шартнома имзолашга тайёр.
Аммо, барчаси испаниялик футболчининг шахсий қарорига боғлиқ.
Пучнинг "Барселона" билан тузган шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Каталонияликлар футболчи билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда, аммо ҳали янги битим тузилмади.
Хавбек Рональд Куман қўл остида жуда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда, шу сабаб у "кўк-анорранглилар" билан янги шартномага шошилмаяпти. 21 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасида 3 дақиқа (!) ҳаракат қилди. Шу билан бирга ўйинчининг мураббий билан муносабатлари яхши эмас.
Каталонияликлар Пучни ёзда текинга қўйиб юбормаслик учун янги шартномага кўндиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо футболчи ҳали ҳеч нарсага қўл қўймади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар