Икки "Истиқлол" баҳсида Жепаров жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Aslanov Jasurbek
28 дек 2017, 23:42
Бугун Эрон Про-лигасида икки "Истиқлол" клублари учрашуви билан 17-тур баҳслари старт олди.

Хузестаннинг "Истиқлол" клуби ўз майдонида Теҳроннинг "Истиқлол" жамоасини қабул қилди. Меҳмонлар таркибида ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп тепишидан хабарингиз бор. 

Учрашувнинг 6-дақиқасида Гафури, 47-дақиқада Горбани, 74-дақиқада Чешми томонидан киритилган голлар Жепаров жамоасининг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. 

Сервернинг ўзи бошланғич таркибда майдонга тушиб, 65-дақиқада ўз ўрнини Монтазарига бўшатиб берди. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси 61-дақиқада сариқ карточка ишлаб ҳам олди. 

Бу "Истиқлол"нинг чемпионатдаги кетма-кет учинчи ғалабаси бўлди. Жамоа 26 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia