Икер Касильяс терма жамоага қайтмоқчи

Tolibjon Qosimov
5 окт 2018
"Порту" дарвозабони Икер Касильяс Испания термасига қайтиши мумкин, деб хабар беради The Sun.

37 ёшли дарвозабон мураббий Луис Энрике билан боғланган ва миллий терма жамоа учун ўйнашга тайёрлигини айтиб ўтган.

Касильяс "Қизил фурия" сафида 2016 йилдан бери ўйнагани йўқ. У Испания термасида энг кўп ўйин ўтказган (167) футболчи ҳисобланади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Sun