Икер Касильяс охирги 13та ўйиннинг 11тасида гол ўтказмади

Narzulla Saydullayev
16 янв 2017
"Порту" клуби кеча ўз уйида "Морейренсе"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, "Порту" посбони Икер Касильяс навбатдаги бор ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди. Испаниялик дарвозабон жамоасининг барча мусобақалардаги охирги 13та ўйинидан 11тасида гол ўтказгани йўқ.

Умуман олганда Касильяс бу мавсум Португалия чемпионатининг 17та турида ўз дарвозасидан атига 7та тўп олиб чиқди.

ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги 6та ўйинда эса 3 бор гол ўтказди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe