Икарди учун АПЛ клуби курашга қўшилди

Mirjalol Normatov
24 май 2020, 18:14
"Челси" "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"The Sun" хабарига кўра, лондонликлар ёзги трансферлар ойнаси вақтида футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Аргентиналик учун айни дамда ПСЖ 50 млн евро таклиф қилмоқда. Бироқ "Интер" ҳужумчининг кетишидан 70 млн евро ишлаб олмоқчи. "Челси" эса Икарди учун 60 млн евродан воз кечишга тайёр турибди.

Ушбу мавсумда 27 ёшли Икарди ПСЖ таркибида барча турнирларда 31 ўйинда қатнашиб, 20 гол урди ва 4 голга ассистент бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›