Икарди фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради
07 сен 2022 21:46
Янгиликлар
Икарди фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради
Аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради.
"Галатасарой" ПСЖ билан ҳужумчининг трансфери шартларини келишиб олди. Икарди турк клубига ижара асосида ўтади.
Турк клуби ижара учун пул тўламайди. "Галатасарой" футболчига 3 миллион евро маош тўлайди, қолган 5 миллионни эса ПСЖ беради.
Ҳужумчи трансфер жараёнини якунлаш учун бугун кечқурун Истанбулга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда трансфер ойнаси 8 сентябрь куни ёпилади.
Аргентиналик футболчи ўтган мавсум Лига 1'да 24 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган.
Эшитдик-да! "Галатасарой" Икарди билан музокара ўтказмоқда, бу ҳақда инсайдеримиз хабар берди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар