UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  1 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  0 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  4 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  1 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  0 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  1 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  2 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  2 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  4 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0 19:38Расман: Килиан Мбаппе Европадаги энг ёш президентга айланди  3

II лига. Фаворитлар тўқнашувида омад “Обод”га кулиб боқди Янгиликлар

II лига. Фаворитлар тўқнашувида омад “Обод”га кулиб боқди

Иккинчи лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи қатнашчилари кеча ва бугун 3-тур учрашувларида майдонга тушдилар.
Кеча “Геофизика” стадионида “А” гуруҳининг фаворитлари – “Бунёдкор-Геофизика” ва “Обод” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. 15-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни боши билан мўлжалга аниқ йўллаб, Фарруҳ Зокиров меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ (46-дақиқада) “Бунёдкор-Геофизика” клуби иккинчи голни ҳам ўтказиб юборди. Ҳимоячиларнинг хатосидан Каримжон Нурматов унумли фойдаланди. Принципиал ўйинда асосий рақибга 0:2 ҳисобида бой бериш мезбонлар устози Сергей Нининг режаларида асло йўқ эди. Аммо майдонда айнан шундай ҳолат юз берди. 75-дақиқада бош ҳакам Игорь Ҳудойдотов иккинчи сариқ карточка учун “Обод” ҳимоячиси Ғайрат Умировни майдондан четлатди. Ва бу нарса “Бунёдкор-Геофизика”га тезда фойда келтирди. 77-дақиқада улар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. “Нуқтага” тажрибали Яшар Муталибов яқинлашди ва ҳисобни қисқартирди. Аммо бундан ортиғига мезбонлар ўзларида қўшимча куч топа олмадилар ҳамда мағлубиятни тан олишга мажбур бўлдилар – 1:2.

Гуруҳнинг иккинчи беллашувида “Бунёдкор” “ЎзДонг-Жу”ни 4:3 ҳисобида енгди. Эътиборлиси, ёш “қалдирғочлар”нинг голларига, аввалги ўйинларда бўлгани каби, яна Владислав Нуриев (3та) ҳамда Иброҳим Ғофуров муаллифлик қилишди.

“А” гуруҳи жамоалари бугун дам олишди. “Б” гуруҳи иштирокчилари эса кеча дам олишганди. Улар 3-тур баҳсларини бугун ўтказишди.

Улуғбек Мирзаев

Ўзбекистон чемпионати. II лига. Финал босқичи
“А” ГУРУҲИ
3-тур. 30 ноябрь

Бунёдкор-Геофизика - Обод 1:2
Бунёдкор - ЎзДонг-Жу 4:3

Турнир жадвали            Ў  О  Т-Н

1. Обод                            3  9  5-1

2. Бунёдкор                     3  3  4-3

3. Бунёдкор-Геофизика     2  3  1-2

4. ЎзДонг-Жу                    2  1  4-5

5. Динамо                         2  1  1-4



4-тур. 2 декабрь

Бунёдкор-Геофизика – ЎзДонг-Жу
Динамо – Бунёдкор
5-тур. 3 декабрь
Бунёдкор-Геофизика – Динамо
Обод – ЎзДонг-Жу
------------------------------------------------------
“Б” ГУРУҲИ
3-тур. 1 декабрь

Толачи – Баҳор-Геолог 1:2
Машъал – Ғиждувон 1:3

Турнир жадвали       Ў  О  Т-Н

1. Ғиждувон                 3  9  7-1

2. Машъал                   2  3  6-4

3. НДПИ                      2  3  4-2

4. Баҳор-Геолог           2  3  2-5

5. Толачи                     3  0  2-9



4-тур. 2 декабрь
Баҳор-Геолог – Машъал
НДПИ – Толачи
5-тур. 3 декабрь
Машъал – НДПИ
Ғиждувон – Баҳор-Геолог


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика