Игуаин: "Танқид бир қулоқдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетади"
10 мар 2018 15:07
Янгиликлар


Игуаин: "Танқид бир қулоқдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетади"
"Анча йиллардан бери мен ҳақимда нима дейишаётганига қизиқмай қўйганман. Нотўғри танқид бир қулоқдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетади. Менга ҳақиқатдан ҳам маслаҳат бермоқчи бўлганларни эшитаман, бироқ мақтовларга кўп ҳам эътибор бермайман. Менинг қоидам - тинчликда ишлаш. Мен шунчаки жамоа билан машғулот ўтказаман.
Бу гаплар ҳавотирга солмайди. Европада 10 йил, хатто 12дан бери тўп тепаман ва бу нарсалар қизиқ эмас. "Уэмбли"да гол урганимда, уни ўзим истаган услубда нишонладим. Кимгадир бирор нарсани исботлашга ҳаракат қилмадим.
"Ювентус" "Тоттенхэм"га қарши баҳсда бажарган иш, иродамиз туфайли амалга ошди. Биз жамоага ишондик. Ҳар биримиз муҳимлигимизни билардик. Бироз йўлдан адашдик, аммо "Ювентус" ҳеч қачон таслим бўлмайди. Ҳали ҳам учта турнирда курашяпмиз ва ҳаммасида ғолиб бўлишни хоҳлаймиз" - дейди Игуаин.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар