

2006 йили "Ривер Плейт"дан "Реал"га ўтган футболчи 2013 йилга қадар "қаймоқранглилар" таркибида ўйнаганди.
"Барча менга яхши муносабатда бўлган. Роберто Карлос доимо камтар ва биз ҳақимизда қайғурарди. Роналдо, Эльгера, Каннаваро, Рауль, Бекхэм... Уларнинг саноғига етиб бўлмайди.
Агарда ўзим ўйнаган барчани санайдиган бўлсам, ҳаяжонланишим аниқ. Ҳалигача ўзим ҳам улар билан ўйнаганимга ишонмайман. Роберто Карлос билан ўйнаганман, Роналдо доимо тўғримда турарди. Ажойиб фаолият!", - деди "Интер Майами" футболчиси.



