Игуаин "Интер Майами"да йилига деярли 9 миллион доллар маош олади. У 2 йиллик шартномага қўл қўйди

Alisher
13 сен 2020, 12:14
"Ювентус"дан кетишга яқин бўлган форвард Гонсало Игуаин "Интер Майами" билан келишувга эришди.

32 ёшли аргентиналик футболчи MLS клуби билан 2022 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Унинг маоши йилига 7,5 миллион евро (8,9 миллион доллар)ни ташкил этади. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Олдинроқ, Игуаин "Ювентус" билан шартнома бекор қилиниши ортидан 2,5 миллион евро миқдорида маблағ олиши маълум бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira