Игуаин фаолиятини якунламоқчи

Mirjalol Normatov
21 окт 2021
"Интер Майами" форварди Гонсало Игуаин футболчилик фаолиятини якунлашни ўйламоқда.

33 ёшли аргентиналик футболчининг клуби билан 2023 йилга қадар мўлжалланган шартномаси бор. Аммо у шу йилнинг ноябрь ойида футбол билан хайрлашишни режа қилмоқда.

Ушбу мавсумда ҳужумчи МЛСнинг 26 ўйинида 9 гол ва 4 ассист қайд этди. У фаолияти давомида "Реал", "Наполи", "Милан", "Ювентус", "Челси" каби клублар таркибида ҳаракат қилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: FOX Sports