UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Игорь Йелич: “Қўқон-1912″ни мағлуб этишга уринамиз" Янгиликлар

Игорь Йелич: “Қўқон-1912″ни мағлуб этишга уринамиз"

"Локомотив” Суперлига 5-тури доирасида ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур ўйин олдидан “темирйўлчилар” жамоаси аъзоси Игорь Йелич клуб расмий сайтига ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди:

– “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинга жамоамиз жиддий ҳозирлик олиб борди. Учрашувда барча йигитлар ўзларининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга шай.  Тўғри, “Қўқон” билан ўйин осон кечмайди.  Зеро “Локомотив”га қарши беллашувга барча жамоалар жуда қаттиқ тайёргарлик олиб боришади. Лекин биз майдонга фақат 3 очко ва ғалаба учун чиқамиз.  Майдонда ўз ўйинимизни намойиш этишга уринамиз. Секин-аста бутун жамоамиз яхши формага кириб бормоқда.  Айниқса, “Ал Ваҳда” устидан қозонилган ажойиб ғалаба барчамизга яхши кайфият ва ўзимизга ишонч тақдим этди. Бу галги ўйинда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларимизни шод этишга ҳаракат қиламиз, – деди маҳоратли футболчи.

Таъкидлаб ўтамиз, “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашуви соат 18:00да старт олади.
 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика