UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  9 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  29 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11

Игорь Шквирин: "Кураш сўнгги турга қадар давом этади" Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Кураш сўнгги турга қадар давом этади"

Суперлиганинг 18-тури доирасида АГМКга қарши ўйиндан кейин "Турон" бош мураббийи Игорь Шквирин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"АГМК адолатли ғалабага эришди. Футболчиларнинг маҳорати ва жамоавийлиги кўринди. Шундай бўлишини билардик ва футболчиларни огоҳлантириб ҳам қўйгандик. Яна бир бор олмалиқликларни табриклайман", – Игорь Шквирин.

- Фозил Мусаевнинг ҳимояда ўйнагани ўзини оқладими? Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Фозил яхши ўйин намойиш қилди. Бу қарорга келиш аслида осон бўлгани йўқ. Ҳимоямиз марказида муаммолар бор эди. Тоштемировнинг соғлиғида ҳам муаммолар пайдо бўлди. Шу сабабли уни марказий ҳимояга қўйдик. Биринчи пасларни қабул қила оладиган футболчилар доимо ҳимояда ўйнай олишган. Балки у ҳаводаги курашларда унчалик яхши эмасдир, аммо унинг паслари яхши. Эҳтимол, бу катта устунлик бермас, бироқ шу орқали ўзимизни яхши ҳис қилдик.

- Турнир жадвалининг қуйи қисмида бораётган жамоалар орасида кураш жиддий давом этяпти. Имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Бу сўнгги турга қадар давом этади. Бизнинг тақвимимиз ҳам осон эмас, рақибларга ҳам ғалаба керак. Ҳолатни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Мағлуб бўлганимиз ёқимли эмас, лекин руҳимизни тушириб юбормаймиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика