UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  0 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  15 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  3

Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ" Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг (2:1) Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Ўйин ҳақида таассуротларингиз...

– Матбуот анжуманида айтганимдек, Худога шукр, ғалаба қозондик. Умуман олганда, ўйинни яхши бошладик, тўғри, баъзи майда хатолар бўлди, лекин яхши бошладик, гол урдик, ўйинни назорат қилдик, иккинчи голни ҳам киритдик. Кейин вазият бироз мураккаблашди, қизил карточка ишимизни қийинлаштирди, устига-устак дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Хуллас, йигитларга баракалла дейман, ғалабани сақлаб қолишди. Барча футболчилар куч-ғайратини аямади. Энди энг муҳими – тикланиш ва кейинги ўйин ҳақида ўйлаш.

– Дублингиз орқали терма жамоадаги голлар сони бўйича Игорь Шквирин ва Одил Аҳмедовни ортда қолдирдингиз.

– Ҳа, менга бу ҳақда саволлар беришди. Мен бу ҳақда ўйламайман. Аслида, матбуот анжуманида айтганимдек, терма жамоа учун гол уриш доимо ёқимли. Ҳа, гол уришни хоҳлайман, лекин мен терма жамоадаман. Бу ерда шахсий статистика ёки кўпроқ гол уриш ҳақида эмас, балки жамоа манфаати ҳақида ўйлаш керак. Агар пас бериш керак бўлса, албатта пас бераман, чунки терма жамоага натижа керак. Шахсий статистиканинг аҳамияти йўқ. Зарур бўлса, мураббийнинг кўрсатмаларини бажариш керак. Одил Аҳмедов ва Игорь Шквирин ҳақида ўйламагандим. Очиғини айтсам, ҳозир менга айтилган факт ҳақида ҳам билмасдим. Мен бу маълумотларни кўрмаганман. Бундан кейин ҳам кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан.

– Бугунги ўйиндаги голлар тафовути турнир жадвалимиздаги якуний ўрнимизга таъсир қилиб қолмайдими?

– Ҳа, лекин аслида ҳозир бизда ҳамма кўрсаткичлар бир хил-ку, тўғрими? Голлар бўйича ҳам дуранг, Ўмон ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, биз ҳам 2:1 ҳисобида ютдик. Менимча, қирғизлар билан ўйин ҳал қилувчиси бўлади. Шунчаки ғалаба қозониш эмас, балки иложи борича кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз. Ўмоннинг учинчи ўйинни қандай ўтказишини вақт кўрсатади. Биринчи ўринга чиқиш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз. 

– Таркиб экстрементал эканлиги тушунарли. Лекин бизнинг терма жамоамиз йирикроқ ғалаба қозониши керакдек туюлмаяптими? Биз ҳам 2019 йил Осиё кубогида Туркманистонни 4:0 ҳисобда мағлуб этган эдик. 

– Бу футбол. Бугун, аслида, биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида якунладик, аммо деярли иккинчи бўлим бошланишида қизил карточка олдик, бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Қизил карточка бўлмаганида, эҳтимол, кўпроқ гол урардик. Футболда ҳар сафар бир хил натижа бўлавермайди. Шунинг учун аввалроқ айтганимдек, йигитлар раҳмат, ғалабани сақлаб қолишди. Гарчи янги ўйинчилар бўлса-да, улар ҳали тўлиқ жамлана олмаган, кўпчилиги узоқ вақтдан бери бирга ўйнамаган бўлса-да, ғалабани қўлдан чиқаришмади. Ҳа, мослашиш учун, тактик кўникмаларни ўзлаштириш учун вақт керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу Ўмон бўладими ёки Қирғизистон бўладими, эҳтимол, статистика ёки бошқа кўрсаткичларга кўра катта ҳисобда ютишимиз керакдир. Лекин бу футбол, айнан шунинг учун ҳам у қизиқарли.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика