

"Агар ўзига ишончи бўлмаса пенальти белгиламаган маъқул. Ҳакам бугун кутилмаган пенальти белгилади. Қисқа қилиб айтганда у ғилдирагимизга чўп тиқди. Ўзимда ҳам қулай имконият бўлди, афсуски гол ура олмадим.
Бугунги мағлубият кейинги ўйинга таъсир қилмайдими? Албатта таъсир қилади. Барча йигитларнинг спортча ғазаби қайнамоқда. Биз энди янада кучлироқ тайёргарлик кўрамиз. Гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз", - дейди Игорь Сергеев.



