UZ

Сўнгги янгиликлар

00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  0 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  2 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  0 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  2 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  12 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  3 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  4 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0

Игнатий Нестеров - мутлақ рекордчи! Янгиликлар

Игнатий Нестеров - мутлақ рекордчи!

Карантин пайтида юзага келган танаффусдан фойдаланиб Игнатий Нестеров ҳақида қизиқарли мақолани тақдим этамиз.

"Локомотив"нинг асосий дарвозабони Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё Кубокларида майдонга тушиш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Гап шундаки, Нестеров қаторасига 5та Осиё Кубогида иштирок этган қитъадаги ягона футболчи. 

Бошланиш 

Игнатий Нестеровнинг дастлабки Осиё Кубоги 2004 йил Хитойда бўлиб ўтган мусобақага тўғри келади. Ўшанда Юрген Гёде ва Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мураббийлар штаби 21 ёшли Игнатийни иккинчи дарвозабон сифатида олиб кетишганди. 

Нестеров бу турнирда фақат битта ўйинда майдонга тушган. Гуруҳ босқичининг охирги турида Туркманистон билан кечган баҳсда Евгений Сафоновга дам берилгани боис термамиз дарвозасини Нестеров қўриқлаганди. Бу ўйинда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучган. 

Чорак финалда Баҳрайн билан кечган баҳсда яна Сафонов дарвозада турган ва ўйин 2:2 ҳисобида якун топиб пенальтилар сериясида омад баҳрайнликларга кулиб боққанини яхши биласиз.

 


Инилеев билдирган ишонч 

ОФК кейинги Осиё Кубокларини тоқ йилларда ўтказиш масаласини кўриб чиқади. Шу-шу 2007 йилдан бери мусобақа тоқ йилда ўтказиб келиняпти. Нестеров 2007 йилги мусобақага ҳам иккинчи дарвозабон сифатида борганди. 

Эрон билан кечган биринчи ўйинда бош мураббий Рауф Инилеев Павел Бугалони асосий таркибга киритган. Лекин ютқазиб қўйганимиз учунми ёки Бугалонинг хатоси туфайлими кейинги ўйинларда Нестеров дарвозани қўриқлай бошлайди. 

Натижада яна уч ёшга улғайган Нестеров терма жамоамизнинг қолган учта ўйинида майдонга тушиб ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Умуман олганда, учта беллашувда ўз дарвозасидан атиги битта гол олиб чиққани эътиборга молик.

 


Эсда қолган турнир 

Аксар мухлислар энг яхши Осиё Кубоги сифатида 2011 йил Қатар майдонларида ўтган мусобақани эслайди. Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси жуда чиройли ўйин кўрсатган ҳолда якунда 4-ўринни эгаллаганди ва бу ҳозиргача Осиё Кубокларидаги энг яхши натижамиз бўлиб турибди. 

Игнатий Нестеров бу пайтга келиб анча тажриба тўплаб қўйган, шу боис мусобақага асосий дарвозабон сифатида йўл олганди. Терма жамоамиз Осиё Кубоги-2011да олтита ўйин ўтказган бўлса, шундан бештасида Нестеров дарвозани қўриқлаган.

  


Охирги иккита турнир 

2015 йил Австралия ва 2019 йил БАА яшил майдонларида ўтказилган Осиё Кубокларида ҳам Игнатий Нестеров терма жамоамизнинг биринчи рақамли посбони сифатида иштирок этди. У ҳар икки турнирда яна ўзини кўрсата олди. 

Ўтган йил БААда ўтказилган мусобақа унинг учун бешинчиси бўлди ва шу муносабат билан Уммонга қарши баҳс олдидан ОФК томонидан тақдирланди. Нестеров шу пайтгача Осиё Кубокларида 17 учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 15та тўп ўтказиб юборган. 

 


Осиё Кубокларида Игнатий Нестеров майдонга тушган ўйинлар: 


2004. 1 ўйин

Гуруҳ босқичи. Туркманистон - Ўзбекистон 0:1 


2007. 3 ўйин

Гуруҳ босқичи. Малайзия - Ўзбекистон 0:5

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Хитой 3:0

1/4 финал. Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:1 


2011. 5 ўйин 

Гуруҳ босқичи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Қувайт 2:1 

Гуруҳ босқичи. Хитой - Ўзбекистон 2:2 

1/4 финал. Ўзбекистон - Иордания 2:1

3-ўрин учун баҳс. Жанубий Корея - Ўзбекистон 3:2 


2015. 4 ўйин 

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - КХДР 1:0 

Гуруҳ босқичи. Хитой - Ўзбекистон 2:1

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:1

1/4 финал. Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:2 


2019. 4 ўйин 

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Уммон 2:1

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Туркманистон 4:0

Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Япония 1:2

1/8 финал. Австралия - Ўзбекистон 0:0 (пенальтилар серияси 4:2)

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика