Игнатий Нестеров: "Жароҳатим жиддий эмас"

Narzulla Saydullayev
9 янв 2019
Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Уммон (2:1) учрашувидан сўнг баҳс қаҳрамонларидан бири Игнатий Нестеров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи ўйинда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Яхши натижага эришдик. Энди шу дақиқадан кейинги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Нестеров.

- Жароҳатингиз жиддий эмасми?
- Барчаси жойида. Рақиб билан тўқнашув вақтида бармоғим шикастланди. Жиддий нарса эмас.

- Бешинчи бор Осиё Кубогида майдонга тушдингиз. Бу орқали қитъа рекордчисига айландингиз.
- Бундан албатта хурсандман. Ўз тажрибам, истагим, ҳаракатларим билан терма жамоага ёрдам беришим керак.

Камолиддин Алимов Шаржа шаҳридан маҳсус



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia