Игнатий Нестеров жароҳатини Германияда даволатади

Narzulla Saydullayev
10 фев 2015
“Локомотив” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров жароҳатини даволатиш мақсадида Германияга йўл олиши маълум бўлди.
Аввал хабар берганимиздек, Нестеров Туркияда ўтказилаётган ўқув-йиғин машғулотлари чоғида жароҳат олган. У шифокорларга эски жароҳатидан шикоят қилиб, мурожаат қилган.

Кейинроқ маълум бўлишича, Нестеровнинг чап тиззасидаги тўқималари узилган ва дарвозабон анча муддатгача майдонга туша олмаслиги аниқланган.

Жамоа шифокорлари дастлабки тиббий кўрикдан сўнг Нестеровга жаррохлиқ амалиётини Германияда ўтказишни тавсия қилишган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz