

Бунинг учун клуб Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоаси таркибида ўйнаётган Одион Игалонинг вариантини кўриб чиқмоқда. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам Англияга қайтишга қарши эмас.
Бунга қадар нигериялик форвард "Уотфорд" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари таркибида ўйнаган. 32 ёшли Игало айни дамда 9 гол билан Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда.
Унинг трансфер нархи 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуби билан келишуви 2023 йилга қадар давом этади.



