

Бунгача "Пари НН" клубида ўйнаб келган Иброҳимҳалил Йўлдошев "Рубин" клубига ижарага берилди. Бу ҳақда championat.asia сайтига "Рубин" клуби вакили маълум қилди.
"Рубин"да ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов ва ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ҳам ўйнамоқда.
Маълумот учун, Йўлдошев бу мавсум Россия премьер-лигасида 3та ўйинда майдонга тушди.




